• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Йирик давлатлар қизиқаётган лойиҳа: Трансафғон коридорининг геосиёсий ўлчовлари

    Минг йиллар давомида Марказий ва Жанубий Осиё сиёсий, иқтисодий ва маданий жиҳатдан чамбарчас боғлиқ бўлган. Илгари бу минтақаларни Буюк Ипак йўли боғлаган, бу йўллар орқали савдо-иқтисодий алоқалар жадал суратларда кечган. Бироқ, объектив тарихий жараёнлар туфайли Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро алоқалар бир оз заифлашди.

    Сўнгги вақтларда Афғонистон орқали ўтувчи Трансафғон темирйўл лойиҳасини амалга ошириш яна кун тартибига чиқмоқда. “Дарё” ушбу мавзуда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Абдулла Абдуқодиров ва сиёсий таҳлилчи, “Билим карвони” нодавлат илмий муассасаси эксперти Наргиза Умарова билан суҳбатлашади.

    — 12—13 март кунлари Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Афғонистонга ташриф буюрди ва “Толибон”нинг бир қанча раҳбарлари билан учрашди. Муҳокама қилинган масалалар орасида Трансафғон лойиҳаси ҳам бўлган. Сўнгги вақтлар бу лойиҳани амалга ошириш борасида кўп хабарлар тарқалмоқда. Нега бугун Трансафғон лойиҳаси кун тартибига чиқмоқда? Унинг аҳамияти ва ўрни Марказий Осиё давлатлари, хусусан, Ўзбекистон учун қандай?

    Абдулла Абдуқодиров, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги директорининг биринчи ўринбосари:

    — Агар бу мавзуни кенгроқ муҳокама қилмоқчи бўлсак, 2023 йилнинг 7 октябрь санасига қайтишимизга тўғри келади. Хабарингиз бор ушбу кунда Исроил ва Фаластин ўртасида қарама-қаршилик келиб чиққан эди. Бунинг натижасида ҳусийлар Қизил денгизга кириш йўлларини беркитиб, у ердан ўтаган Ғарб кемаларига ҳужумлар уюштирмоқда. Яъни глобал Ғарб билан глобал Осиёни боғловчи денгиз йўли катта хавф остида турибди. Шунинг учун ҳам бу йўлга муқобил бўлган йўлни излаш муҳим аҳамият касб этмоқда.

    Муқобил йўллар ҳақида гапирганда, дунёдаги қутблар, яъни геосиёсий ўйинчиларга тўхталиб ўтишимиз лозим. Шарқда асосан 2 та ўйинчи мавжуд. Бири – Хитой, иккинчиси – Ҳиндистон. Бундан ташқари, Ғарб билан Жанубий Осиёни боғлаб турган Форс кўрфази мамлакатлари учун Россия, Хитой ва Ҳиндистон билан савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш муҳим аҳамиятга эга. Шунингдек, бу қутблар ўртасида Ўзбекистоннинг ҳам иқтисодий ва сиёсий манфаатлари ётибди.

    Абдулла Абдуқодиров
    Фото: “Дарё”

    Наргиза Умарова, сиёсий таҳлилчи, “Билим карвони” нодавлат илмий муассасаси эксперти:

    — Трансафғон йўлаги Ўзбекистон учун жуда стратегик аҳамиятга эга. Биринчидан, Афғонистон Ўзбекистонга қўшни мамлакат ҳисобланади. Иккинчидан, Марказий Осиё давлатлари ичида айнан Ўзбекистон Афғонистонга чиқиш нуқтаи назардан устунликка эга. Чунки 2010 йилда Ўзбекистон Термиз—Ҳайратон—Мозори Шариф темирйўлини қурган. 2011 йилдан бери ушбу темирйўл фаолият кўрсатиб келган. Айни шундан фойдаланган ҳолда Ўзбекистон ўзи учун денгизга чиқувчи альтернатив йўлни изламоқда. Бугунги кунда дунёда геосиёсий беқарорлик юзага келаётган бир паллада барча мамлакатлар транспорт логистика нуқтаи назардан мустақилликка эришиш ва муқобил йўлларни излаш масаласини кўриб чиқмоқда. Шунинг учун Ўзбекистон Афғонистондан фойдаланган ҳолда бошқа бозорларга чиқиш масаласини кўрмоқда.

    Бу лойиҳа кеча ёки бугун пайдо бўлиб қолган лойиҳа эмас. 2019 йилда Покистон ҳукумати ва Ўзбекистон делегацияси ўртасида учрашув бўлиб ўтади. Бунда транспорт логистика масаласига алоҳида тўхталиб, Афғонистон орқали Покистон транспорт тизимига уланиш масаласи кўриб чиқилади. Чунки Покистон Хитойнинг кўмагида ўзининг транспорт соҳасини анча модернизация қилмоқда. Покистоннинг Ҳинд океанига чиқувчи 2 катта порти мавжуд. Биринчиси – Карачи, иккинчиси – Гвадар порти. Ҳозир Ўзбекистон Трансафғон темирйўлини Пешоваргача олиб бориб, у ердан Гвадар портига чиқишга ҳаракат қилмоқда.

    Трансафғон темирйўли
    Фото: Sputnik

    Дастлаб, Ўзбекистон Трансафғон йўли орқали Эронга чиқишни режа қилган эди. Ҳозир Эрон ўзининг ҳудудидан ўтувчи темирйўл қурилишини тугаллаб, Афғонистонга чиқиш арафасида турибди. “Ўзбекистон 2035” стратегиясида айнан Афғонистон орқали Эронга чиқиш масаласи кун тартибига қўйилган. Эрон билан муносабатларимизда ҳам бу йўл бот-бот тилга олинмоқда. Эрон учун ҳам бу манфаатли.

    Абдулла Абдуқодиров, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги директорининг биринчи ўринбосари:

    — 2023 йил натижаларига кўра, Ўзбекистондан ўтган транзит юкларининг умумий ҳажми 11,3 миллион тоннани ташкил этган. Хўш, бу кўпми ёки ками? Хитой—Қозоғистон—Каспий денгизи йўлида умумий юк ташиш миқдори тахминан 80 миллион тонна. Афғонистон орқали денгизга чиқиш – бу бизнинг хоҳишимиз. Буни амалга ошириш учун бир қанча факторлар ўз ечимини топиши керак. Тўғри, Ўзбекистоннинг энг катта ютуғи – Мозори Шарифгача қурган темирйўлида. Бу йўлни ҳали яна давом эттириш имкониятимиз ҳам бор. Кўп нарса муаммоларни қанчалик тезлик билан ҳал қилишимизга боғлиқ.

    Хитой учун Марказий Осиёдан ўтувчи йўллар унчалик аҳамиятга эга эмас. Чунки Хитойни 2 та асосий йўли мавжуд. Биринчиси, Россия орқали Европага чиқиш. Иккинчиси, Қозоғистон орқали Каспийга чиқиш йўли. Яъни Хитой—Қирғизистон—Ўзбекистон темирйўли катта аҳамиятга эга эмас. Сабаби, ташиб ўтиладиган юкларнинг ҳажмига кўп нарса боғлиқ.

    Хитой—Покистон—Эрон темирйўли

    Шунингдек, Хитой учун Покистон орқали Эронга боғланиш жуда муҳим. Сабаби яқинда икки давлат ўртасида 25 йилга мўлжалланган шартнома имзоланган. Шу боисдан Хитой Покистон орқали Эронга чиқадиган йўл қурмоқчи ва бу борада техник масалаларни ҳал қилмоқда. Йўлни қуриш борасида инвестор ҳам ўзи. Қирғизистон—Ўзбекистон—Афғонистон орқали Покистонга чиқиш – бу Хитой учун муқобил йўл. Асосий эмас!

    Ҳозир глобал Ғарб учун энг асосий мақсад – Хитойнинг ривожланишини чеклаш. Шунинг учун улар савдо алоқаларни Ҳиндистон билан боғлашга ҳаракат қилади. Ғарб Эрон портлари орқали ёки бошқа портлар орқали Ҳиндистонга чиқишга уринмоқда. Бу ерда яна бошқа ўйинчи мавжуд, бу – Россия.

    — Жорий йилнинг 22 февраль куни Ўзбекистон президенти Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида бўлганида Россия раҳбари Владимир Путин Россия Афғонистон орқали транзит янги темирйўл қуришдан манфаатдор эканини таъкидлаган. Нега бугун Россия бу лойиҳага катта қизиқиш билдирмоқда?

    Наргиза Умарова
    Фото: “Дарё”

    Абдулла Абдуқодиров, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги директорининг биринчи ўринбосари:

    — Швеция НАТОга аъзо бўлганидан кейин Болтиқбўйи орқали савдо қилиш ҳажми қисқарди. Шу боисдан Россия биринчи навбатда глобал жанубга юзланишга ҳаракат қилмоқда. Каспий денгизи орқали Эронга чиқиб, Эрондан Ҳиндистон билан савдо қилиш Россия учун жуда муҳим аҳамиятга эга. Ҳозирда Россия бу йўлга муқобил бўлган иккинчи лойиҳани ҳам кўриб чиқмоқда. Бунда Россия Арманистон ва Грузия орқали Эронга чиқмоқчи. Шунингдек, Россия олдида Қозоғистон, Ўзбекистон ва Афғонистон орқали Эрон ёки Покистонга чиқиш йўли мавжуд. Бу учта йўналишга Россиянинг бир хил қизиқиши бор. Лекин булардан қайси бирини амалга оширади, деган эҳтимолни таҳлил қилсак, назаримда, Каспий орқали Эрон портларига чиқиш эҳтимоли катта.

    Россиянинг Каспий денгизи орқали Эронга чиқиш йўли

    Наргиза Умарова, сиёсий таҳлилчи, “Билим карвони” нодавлат илмий муассасаси эксперти:

    — Абдулла ака жуда тўғри айтиб ўтди. Трансафғон темирйўли Ўзбекистон учун муҳим. Лекин Ўзбекистон бор имкониятлардан фойдаланиши керак. Бўлмаса, бу борада бошқа давлатлардан орқада қолиб кетади. Чунки сўнгги вақтларда Туркманистон ҳам Эрон йўналишида, ҳам Покистон йўналишида транспорт йўлакларини кучайтириб бормоқда. Бу Ўзбекистон учун рақобатчи йўл ҳисобланади. Яъни Ўзбекистоннинг имкониятлари борган сари торайиб бормоқда.

    Хитой Покистонга жуда катта инвестиция киритган. Хитойнинг глобал лойиҳалари ичида энг қиммати ҳам айнан Хитой-Покистон иқтисодий коридори ҳисобланади. Бу лойиҳанинг қиймати 60 миллиард доллар. Шунинг учун Хитой Покистонни юк билан таъминлашга ҳаракат қилади. Назаримда, Марказий Осиёга келадиган юклар Хитой учун асосий аҳамият касб этмаса-да, лекин муҳим бўлиб қолади. Россиянинг бу лойиҳага ҳам қўшилиши бежизга эмас. Аслида Россия 2018 йилдан бери бу лойиҳага қизиқиш билдириб келади. Бундан ташқари, Форс кўрфази мамлакатларида ҳам қизиқиши бор. Айниқса, Ўзбекистон Қатар билан яхши муносабатларни йўлга қўйди ва Қатардан бир неча маротаба махсус делегациялар Ўзбекистонга келди. Унда Транафғон темирйўли лойиҳасининг тақдимоти ўтказилди.

    — Мана шу лойиҳа минтақа хавфсизлиги ва барқарорлигини таъминлашда қандай роль ўйнайди?

    Абдулла Абдуқодиров, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги директорининг биринчи ўринбосари:

    — Менимча, бу ерда энг асосий ролни ҳар бир мамлакатнинг энергия ресурсларини экспорт ва импорт қилиш имкониятлари жуда катта роль ўйнайди. Мана ҳозир Қатар тўғрисида гапирдик. Умуман, Форс кўрфазидаги барча мамлакатларнинг манфаати углеводород ресурсларини Хитойга, Ҳиндистонга ва Ғарбга сотиш. Шунинг учун ҳам улар бу ғояларга қизиқади. Бу темирйўлни асосий транспорт йўлагига айланиши уларга маъқул келади.

    Суҳбат давомида
    Фото: “Дарё”

    Бундан ташқари, углеводород орқали ишлаб чиқарилган электр энергияни сотиш жуда ҳам катта аҳамиятга эга. Чунки 70 йилларда Европа комиссияси томонидан CASА-1000 лойиҳаси ишлаб чиқилган. Шу лойиҳа Трансафғон темирйўли лойиҳасини юзага келишига сабаб бўлган. Бу лойиҳада Ўрта Осиё мамлакатларидаги ортиқча электр энергияни Афғонистонга ва Покистон орқали Ҳиндистонга экспорт қилиш кўзланган эди. Ҳозир бу лойиҳа устида ишланмоқда. Агар шу лойиҳага қизиқиш бўлиб, энергияни ресурсларини Россия ёки Қозоғистондан экспорт қилиш аниқ бўлса, CASА-1000 лойиҳасини амалга ошириш истиқболи кенгаяди. Менимча, шунинг учун ҳам Россия бугунги кунда Ўзбекистондаги газ омборларини сотиб олишга қизиқиб қолди.

    Туркманистон Хитойга катта миқдорда газ экспортини амалга ошириши учун йўл қолмаяпти. Шунинг учун Туркманистон газ экспортини асосан Ғарбга қаратмоқда. Воқеалар ривожи тез ўзгариб бормоқда.

    Суҳбатнинг тўлиқ шаклини “Дарё”нинг YouTube’даги саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.

    16.03.2024, 20:01   Изоҳ (0)   12333
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Толибон” Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди 

    29.02.2024, 17:10

    Ўзбекистон Афғонистонда цемент заводи қуриш ва электр энергияси ишлаб чиқариш учун сармоя киритмоқчи

    12.03.2024, 21:55

    Ўзбекистонда афғон товарлари учун транзит божини камайтириш масаласи муҳокама қилинди

    14.03.2024, 17:40

    Алишер Усмоновнинг укаси Ўзбекистонда McDonaldʼs фастфуд тармоғини очмоқчи 

    16.03.2024, 19:26

    Тошкент вилоятида туманлар экспортбоп экин етиштиришга ихтисослаштирилади 

    16.03.2024, 19:15

    Қашқадарёда қатор тарихий объектлар буткул йўқолиб кетиш хавфи остида экани айтилди

    16.03.2024, 18:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда муомалага чиқарилган банк карталари сони кескин ўсди

    Иқтисодиёт | 13 июл, 08:00

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.