Футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди.
“Атлетико” дарвозабони Ян Облак “Интер”га қарши ўйинда (2:1, пенальтилар сериясида 3:2) 3 та сейв амалга оширди, шунингдек, пенальтилар сериясида 2 марта тўпни қайтарди.
“Арсенал” дарвозабони Давид Райя “Порту”га қарши ўйинда (1:0, 4:2 пенальтилар сериясида) 3 та зарбани қайтаришга муваффақ бўлди ва пенальтилар сериясида 2 та сейв амалга оширди.
“Боруссия Д” вингери Жейдон Санчо “ПСВ”га қарши баҳсда (2:0) ғалаба голига муаллифлик қилди.
“Барселона” ҳимоячиси Пау Кубарси “Наполи”га қарши ўйинда 9 марта тўпни олиб қўйди, узатмалар аниқлиги — 94%.
Изоҳ (0)