Футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигасининг нимчорак финал жавоб ўйинида “Барселона” 12 март, сешанба куни “Наполи”га қарши баҳс олиб борди.
Учрашув каталонияликларнинг устунлигида бошланди. 15-дақиқада Fermiн Лопез дарвозани ишғол қилди. Орадан 2 дақиқа ўтиб, “кўк-анорранглилар” ҳисобни ишончли кўринишга олиб келди. Бу сафар гол муаллифи Жоау Канселу бўлди.
30-дақиқада Рраҳмани ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди. Бўлим 2:1 ҳисобида каталонияликлар устунлигида якунланди.
Иккинчи бўлимда неаполликлар темпни туширди. 83-дақиқага келиб эса ҳисоб ўзгарди. “Барселона” ўзининг анъанавий тики-така услубида рақиб жарима майдонига кириб борди ва Роберт Левандовски ушбу ҳужумни гол билан якунлади. Шу тариқа испанлар 3:1 ҳисобида зафар қучиб, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди.
Жамоалар ўртасидаги дастлабки ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилган эди.
ЕЧЛ
1/8 финал
12 март, сешанба
“Барселона” – “Наполи” 3:1
Голлар: 1:0 – 15 Лопес, 2:0 – 17 Жоау Канселу, 2:1 – 30 Рраҳмани, 3:1 – 83 Левандовски.
“Барселона”: тер Стеген, Кунде, Араухо, Кубарси, Жоау Канселу, Кристенсен (Ромеу, 61), Гундўған, Лопес (Сержи Роберто, 60), Рафинья (Жоау Феликс, 81), Ямал, Левандовски.
“Наполи”: Мерет, Ди Лоренсо, Жезус, Рраҳмани, Мариу Руй (Оливера, 64), Лоботка, Замбо-Ангисса, Траоре (Распадори, 78), Политано (Линдстрем, 64), Кварасхелия, Осимҳен.
Огоҳлантиришлар: Кристенсен (19), Ямал (44), Жезус (45), Траоре (63), Оливера (67).
Изоҳ (0)