Жиззах вилоятида соат 08:40 да шамол ва қор таъсирида 6-10 кВли 5 та электр узатиш тармоғида носозлик юзага келди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Натижада Шароф Рашидов ва Фориш туманлари истеъмолчилари қисман (1 минг 600 та) электр таъминотидан узилган.
“Ҳозирги вақтда ноқулай об-ҳаво (кучли шамол ва қор) шароитига қарамай, махсус бригадалар томонидан ушбу носозликларни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда”, — дейилади хабарда.
Ўзбекистонда 12 март куни электр энергияси етказиб беришда 150 МВт гача чекловлар киритилгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)