Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси Россияда “ЦСКА”га қарши ўртоқлик ўйини ўтказади.
Бу ҳақида “ЦСКА” матбуот хизмати хабар қилмоқда. Учрашув 22 март куни “ВЭБ Арена” стадионида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Москва клуби таркибида ўзбекистонлик футболчи Аббосбек Файзуллаев тўп суради.
“Бунёдкор” Ўзбекистон Суперлигасининг дастлабки 2 турида ҳам мағлубиятга учраб, энг сўнгги ўринда бормоқда.
“ЦСКА” эса Россия Премьер Лигасида 20-турдан сўнг 32 очко билан 4-ўринни эгаллаб турибди.
Изоҳ (0)