Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 1-туридан ўрин олган “Бунёдкор” — “Қизилқум” учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувнинг 26-дақиқасида меҳмонлар вакили Гиорги Кухианидзе ҳисобни очди. 6 дақиқа ўтиб Шаҳбоз Жўрабеков тўп киритиб, ҳисобни ишончли кўринишга олиб келди. Учрашувнинг биринчи бўлими сўнгида “Қизилқум” футболчиси Самандар Шукуруллаев ҳисобни янада йириклаштирди.
Учрашувнинг иккинчи бўлими мезбонлар фаоллиги остида бошланди. Аммо бу фаоллик ҳисобда акс этиши анчагина кечикди. 78-дақиқага келиб Темурхўжа Абдухолиқов ҳисобни қисқартиришга эришди. Қолган вақт давомида “Қизилқум” ҳимоячилари фаол ҳаракат қилди.
Ушбу ҳисоб учрашув сўнгигача сақланиб қолди. Шундай қилиб навоийликлар меҳмондан уч очко билан қайтди.
Суперлига
1-тур
“Бунёдкор” — “Қизилқум” 1:3
Изоҳ (0)