Ўзбекистонда 2023 йилда кичик корхоналар 11 трлн сўмга яқин солиқ тўлаган. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 2023 йил январь декабрь ойларида 64 272 та кичик бизнес корхонаси томонидан 10,9 трлн сўмдан ортиқ солиқ тўланган.
Уларнинг жами товар айланмаси 152,7 трлн сўм, қўллаган солиқ имтиёзлари эса 4,1 млрд сўмни ташкил этган.
Тушумлар солиқ турлари кесимида:
- акциз солиғи - 52,5 млрд сўм;
- ҚҚС – 15,4 млрд сўм;
- фойда солиғи – 7 млрд сўм;
- ЖШОДС - 3 млрд сўм;
- ижтимоий солиқ - 2,2 млрд сўм;
- бошқалар - 3,8 млрд сўм.
Изоҳ (0)