Ўзбекистонда 2023 йили ўрта тадбиркорлик субъектлари 18 трлн сўмдан ортиқ солиқ тўлаган. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 2023 йил январь-дакабр ойларида 16 082 та ўрта тадбиркорлик субъекти томонидан 18,6 трлн сўмдан ортиқ солиқ тўланган.
Шундан 563,3 млрд сўми 20 та корхона ҳисобига тўғри келади. Уларнинг жами товар айланмаси 1,4 трлн сўмдан ошган, қўллаган солиқ имтиёзлари миқдори эса 29,1 млрд сўмни ташкил этган.
Улар томонидан таъминланган тушумлар солиқ турлари кесимида:
- акциз солиғи - 195 млрд сўм;
- ҚҚС – 150,8 млрд сўм;
- фойда солиғи – 82,8 млрд сўм;
- ЖШОДС - 47,3 млрд сўм;
- ижтимоий солиқ - 47,1 млрд сўм;
- бошқа солиқлар - 40,3 млрд сўм.
Изоҳ (0)