Ўзбекистонда 12 март куни электр энергияси етказиб беришда 150 МВт гача чекловлар киритилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Ҳасан Тошхўжаев маълум қилди.
Унинг билдиришича, ушбу чеклов 11—12 март кунлари мамлакат бўйлаб юз берган кучли ёмғир ва қаттиқ шамол туфайли тармоқларда содир бўлган авариялар оқибатида, шунингдек, кутилмаган аварияларнинг олдини олиш мақсадида киритилди.
Электр энергияси етказиб беришда чекловлар 17 февралдан буён амалга киритиб келинганди. Ҳасан Тошхўжаев табиий газ босимининг меъёрий схемага қайтгани сабаб ушбу чеклов 8 мартдан буён қўлланмаётганини айтганди.
Изоҳ (0)