Германия Ғазо секторига инсонпарварлик ёрдами олиб кириш бўйича дастурга қўшилганини эълон қилди. Эндиликда Берлиндаги ҳукумат рамзий “ҳаво кўприги” дан фойдаланиб, очарчилик чангалида қолган Рафаҳ ҳудудига озиқ-овқат жўнатади. Бу ҳақда Al Jazeera нашри батафсил хабар берган.
Ҳозирда Ғазо секторига ҳаводан ёрдам етказиш лойиҳасида Иордания, Франция, АҚШ ва қисман Қатар иштирок этмоқда. Деярли ҳар куни Ғазо шаҳри ва Рафаҳ аҳоли зонасига ёрдам етказилмоқда.
Германия Мудофаа вазирлиги, шунингдек, ёрдам лойиҳасида иштирок этиш асносида ҳаво карвонлари хавфсизлигини таъминлаш учун Ғазо атрофида Германия-Франция қўшма ҳаво транспорти эскадронининг немис қисми жойлаштирилишини маълум қилган. Ёрдам юклари немис контингенти томонидан C-130J Hercules транспорт самолётларида амалга оширилиши хабар қилинган.
“Ғазодаги инсонларга энг зарур воситалар етишмаяпти. Биз уларнинг озиқ-овқат ва дори-дармонларга эга бўлишини таъминлаш учун ўз ҳиссамизни қўшмоқчимиз”, — дея муносабатини билдирган Германия мудофаа вазири Борис Писториус.
Изоҳ (0)