Украина президенти Владимир Зеленский Франциянинг Украина ҳарбийлари Россия армиясининг мамлакат шарқидаги ҳужумини тўхтатишга муваффақ бўлганини айтди. Бу ҳақда у БФМTVга берган интервьюсида маълум қилди.
“Фронтдаги вазият охирги уч ойга қараганда анча яхши”, — деди Зеленский.
Сиёсатчи украин ҳарбийлари “артиллерия снарядлари етишмаслиги, ҳаво ҳудудининг блокировка қилиниши, Россиянинг узоқ масофага учувчи қуроллари ва дронларининг зичлиги юқорилиги туфайли” қийинчиликларни бошдан кечираётганини айтди.
Зеленскийнинг сўзларига кўра, агар Украина қуролли кучлари етарлича ёрдам олмаса, вазият “бир ой ёки бир ҳафта” ичида ўзгариши мумкин. Рус қўшинлари Донецк вилоятидаги Авдеевка шаҳрини эгаллаб олгандан сўнг ҳужумларни давом эттирмоқда.
АҚШ Конгресси Киевга ҳарбий ёрдамнинг янги пакетини тезда маъқулламоқчи эмаслиги ва Европа давлатларининг снарядлар юбориш бўйича ўз ваъдаларини бажара олмагани фонида Украина ўқ-дориларнинг кескин тақчиллигини бошдан кечирмоқда.
Изоҳ (0)