Футбол бўйича 11 март, душанба куни Англия Премьер Лигасининг 28-туридан ўрин олган баҳс бўлиб ўтди. Унда Лондоннинг “Челси” жамоаси “Ньюкасл”ни қабул қилди.
Учрашувнинг 6-дақиқасида Никола Жексон Палмернинг ажойиб тўп оширишидан ҳисобни очди. 43-дақиқада Александр Исак ҳисобни тенглаштирди.
Иккинчи бўлимнинг бошида Палмер узоқдан зарба йўллаб ҳисобни 2:1 кўринишига олиб келди. 76-дақиқада Мудрик бир неча футболчилар орасидан ўтиб чиройли гол урди. Учрашувнинг сўнгги дақиқасига келиб Мерфи ҳисобни якуний кўринишга олиб келди.
Ушбу ғалабадан сўнг “Челси” жамоаси ўз очколари ҳисобини 39 тага етказди ва 11-ўринни сақлаб турибди.
АПЛ
28-тур баҳси
11 март, душанба
“Челси” — “Ньюкасл” 3:2
Голлар: 1:0 – Жексон (6), 1:1 – Исак (43). 2:1 – Палмер (58), 3:1 – Мудрик (76), 3:2 Мерфи (90).
“Челси” – Петрович, Гюсто, Чалоба, Дисаси, Кукуреля, Чуквуэмека, Галлаҳер, Фернандес, Палмер (Казадей, 86), Кайседо, Стерлинг (Мудрик, 71), Жексон (Чуквумуэка, 90+1).
“Ньюкасл” – Дубравка, Ливраменто, Шер, Ботман, Берн (Крафт, 69), Бруно Гимараэс (Уайт, 81), Лонгстафф, Уиллок (Майли, 80), Альмирон (Андерсон, 69), Гордон (Мерфи, 36), Исак.
Огоҳлантиришлар: Стерлинг (39), Петрович (71), Кайседо (72), Уайт (90+6).
Изоҳ (0)