ПФЛ матбуот хизмати “Андижон“ — “Бунёдкор” учрашувидаги ҳолат бўйича изоҳ берди.
Хабарда ташкилот “Андижон” — “Бунёдкор” учрашувининг 32-дақиқасида меҳмонлар футболчиси Усмонали Исмоналиев беўхшов ҳазили учун ҳақли равишда майдондан четлатилиш қарорини қўллаб-қувватлаши ҳақида айтилади.
“Ўша дақиқада мезбонлар футболчиси Фарҳод Бекмуродов Исмоналиевдан зарба қабул қилиб олган Муҳаммадкарим Тоировни айёрлик ишлатмаганликда койиб, уни ерга ётишга мажбур қилди. Кейин эса жамоадошига нисбатан рақибнинг четлатилаётган футболчисидан-да беўхшов ҳаракатни амалга оширди. Лига бу ҳолатни қаттиқ қоралайди.
Маълумки, 2024 йилдан бошлаб уч ҳолатда огоҳлантириш олган футболчи жаримага тортилади. Мазкур ҳолатлар ичида симуляция учун олинган сариқ карточка ҳам муҳим ўрин тутади. Гарчи ҳакам Фарҳод Бекмуродовга сариқ карточка кўрсатмаган бўлса-да, бу уни жазодан четда қолдирмайди. Лига спортчиларга хос бўлмаган хатти-ҳаракати учун Бекмуродовни жазолаш масаласини Тартиб-интизом қўмитасига киритади”, — дейилади ПФЛ матбуот хизмати хабарида.
Бундан ташқари, ПФЛ ўзи рўйхатдан ўтказаётган барча футболчиларни мард ва ҳалол бўлишга чақирган.
Изоҳ (0)