Кеча, 25 февраль куни Англия Лига кубоги финали доирасидан ўрин олган “Челси” ҳамда “Ливерпуль” жамоалари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Маурисио Почеттино шогирдлари ажойиб ўйин кўрсатди ва рақиб майдони олдида кўплаб хавфли вазиятларни яратди, аммо “Ливерпуль” дарвозабони ва ҳимоячилари ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлай олди.
Асосий вақтларда ҳисоб очилмагач, жамоалар ғолибни аниқлаш учун экстра таймларга йўл олди. Учрашув якунланишига уч дақиқа қолганда “Ливерпуль” ҳимоячиси ван Дейк урган гол якунда Клопп жамоасига бош совринни олиб келди.
Ушбу мағлубиятдан сўнг “Челси” Англия ички мусобақаларида кетма-кет 6 та финални бой берган биринчи клубга айланди.
Лондон клуби бунгача 2019 йили Лига Кубоги, 2020 ва 2021 йилларда Англия Кубоги, 2022 йилда Лига Кубоги ва Англия Кубоги финалларида мағлуб бўлган.
Изоҳ (0)