Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 12 мартда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра, доллар 9,90 сўмга кўтарилиб, 12 513,01 сўм бўлди. Евро 52,09 сўмга ошиб, 13 682,98 сўм бўлди. Рубль 0,31 сўмга кўтарилиб, 137,99 сўмни ташкил этди.
Бундан аввал доллар курси тўрт кунлик кўтарилишдан кейин кетма-кет икки кун пастлаб, 12 503,11 сўм бўлганди. Рубль ҳам тушиб, евро кўтарилганди.
Изоҳ (0)