11 март куни Украинанинг собиқ бош вазири Николай Азаров Украина ҳозирда банкротлик ҳолатида эканлигини ва тўловга қодир эмаслигини маълум қилди. Собиқ ҳукумат расмийси Standard & Poorʼs рейтинг агентлиги Украина суверен қарзи бўйича кредит рейтингини қониқарсиз даражада деб белгилагандан сўнг, ушбу фикрларини билдирган. Бу ҳақда ТАСС нашри хабар берди.
“Украина тўлиқ ночор аҳволда. Бироқ халқаро агентликлар унга дефолт рейтингини бериб, таваккал қилишни исташмайди. Чунки ҳозир вазият оғир. Украина анча олдин банкрот бўлиб бўлган”, — дея муносабат билдирган Азаров.
Хабарда қўшимча қилинишича, Украина Ғарб ёрдамисиз ҳатто ишчилар маошларини ҳам тўлаш имконига эга эмас. Мамлакат дефолтга учрагани борасидаги очиқ баёнот инқироз ваҳимасини келтириб чиқариши мумкин. Шу боисдан ҳам на ҳукумат ва на хорижий агентликлар бу мавзуга юзланишдан қочишмоқда.
Изоҳ (0)