УЕФА матбуот хизмати 1/8 финал жавоб ўйинлари натижаларига кўра, Чемпионлар Лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси номини эълон қилди.
Номзодлар рўйхатидан Ҳарри Кейн “Бавария”, Вилли Орбан “Лейпциг”, Килиан Мбаппе ПСЖ ва Мануэл Аканжи “Манчестер Сити” жой олган эди.
Ушбу ҳафтада “ҳафтанинг энг яхши футболчиси" номи парижликлар вакили Килиан Мбаппега насиб қилди.
Эслатиб ўтамиз, “ПСЖ” ҳужумчиси Килиан Мбаппе “Реал Сосьедад”га қарши баҳсда (2:1) дубль муаллифига айланган эди.
Изоҳ (0)