“Реал” президенти Флорентино Перес мухлиснинг Килиан Мбаппе ва Альфонсо Дэвис ҳақидаги саволига жавоб берди.
7 март куни “қаймоқранглилар” раҳбари ўзининг 77 ёшини нишонлади ва базм тугагач, чиқиб кетиш вақтида Мадрид клуби мухлиси билан тасодифан учрашиб қолди.
“Дэвис ва Мбаппе билан шартнома имзолашингиз керак. Улар билан барча совринларни ютамиз”, — деди мухлис Перега қараб.
Бунга жавобан 77 ёшли Флорентино: “Мбаппе ким? Дэвис-чи?”, — деди.
Аввалроқ, “Реал” “ПСЖ” ҳужумчиси билан 5 йиллик шартнома борасида келишувга эришгани хабар қилинганди. “Бавария” футболчиси эса ёзда эркин агент сифатида мадридликлар сафига келиб қўшилиши айтилганди.
Изоҳ (0)