Самарқанд вилоятида 10 йил фарзанд кутган эр-хотин тўрт нафар эгизакли бўлди. Бу ҳақда “Зўр TV” телеканлининг “Бу кун” дастурида хабар қилинди.
Шифокорнинг айтишича чақалоқлар тўлиқ тўққиз ой бўлганда операция йўли билан дунёга келтирилган. Уларнинг биринчиси қиз, қолган 3 нафари ўғил бола. Қизалоқ 1 кило 700, иккинчи ўғил 1 кило 500, учинчи ўғил 2 кило 200 ва тўртинчи ўғил 2 кило 300 грамм оғирликда дунёга келди.
Эгизакларни дунёга келтирган аёл 29 ёшда бўлиб, унинг умумий аҳволи ўртача.
“Яхши ният қилса, сабр қилса, албатта, ҳаммасига эришса бўлади”, — дейди эгизакларнинг онаси. “Жуда ҳам хурсандмиз, 10 йилдан бери фарзандсиз юрган эдик, мана 4 нафар фарзандли бўлдик”, — дейди чақалоқларнинг отаси.
Айни пайтда чақалоқларнинг аҳволи қониқарли ва уларга керакли муолажалар қилинмоқда, тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Изоҳ (0)