Тошкент вилоятида темир йўл вагонида ноқонуний олиб кирилиши режалаштирилган 58 тонна шакар борлиги аниқланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Маълум қилинишича, “Янгийўл” ТИФ божхона пост ходимлари томонидан Зангиота туманида жойлашган “Ўртаовул темир йўл” станциясига кириб келган темир йўл таркиби “Ўртаовул Лог” божхона омборида товарлар ортилган темир йўл вагони божхона назоратидан ўтказилган.
Натижада йўл юк-кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган кепак орасига хуфиёна яширилган 870 млн сўмлик 58 тонна шакар борлиги аниқланган. Мазкур товарларни ноқонуний йўллар билан олиб кириш орқали давлат бюджетига 690,4 млн сўмлик божхона тўловларини тўлашдан қочишга уриниш режаси амалга ошмади.
Ҳозирда ҳолат юзасидан текширув ишлар олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)