Икки вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегор (22-6) Менни Пакьяога қарши тахминий жанг ҳақида гапириб ўтди.
“Мен ҳамон у билан жанг қилишни хоҳлаяпман. Декабрда рингга кўтарилишимиз мумкин. Саудияликлар ўйин қоидаларини 100 фоизга ўзгартириб юборди”, — деб ёзди Макгрегор ўз ижтимоий тармоғида.
Эслатиб ўтамиз, Макгрегор сўнгги жангини 2021 йил июль ойи Дастин Порьега қарши ўтказиб, оёғини синдириб олганди. Порье техник нокаут эвазига ғалаба қозонган эди.
Аввалроқ, боксчи Олександр Усик Конорни жангга чорлагани хабар қилинганди.
Пакьяо эса 2021 йилда WBC камари учун Йорденис Угасга қарши жангда мағлуб бўлганидан сўнг фаолиятини якунлаган эди.
Изоҳ (0)