Футбол бўйича Англия Чемпионшипининг 36-туридан ўрин олган “Саутҳэмптон” ҳамда “Престон Норт Энд” жамоалари ўртасидаги ўйин стадион яқинидаги кучли ёнғин туфайли қолдирилди.
Ўйин 6 февраль санасида Саутҳэмптондаги “Сент-Мери’с” стадионида бўлиб ўтиши керак эди. Чоршанба куни тушдан кейин стадион яқинидаги бир нечта бинолар ёниб кетган. Тўртта саноат объектига зарар етган ёнғин жойида 18 та ўт ўчириш машинаси ишлаган.
Хавфсизлик нуқтаи назаридан учрашувни бошқа муддатга кўчиришга қарор қилинган.
BREAKING: Championship game between Southampton and Preston postponed after huge fire breaks out next to St Mary's Stadiumhttps://t.co/q0YnRphyyp
— Sky News (@SkyNews) March 6, 2024
📺 Sky 501 and YouTube pic.twitter.com/q4q4SN3CD9
“Биз мухлисларнинг ҳафсаласи пир бўлганини қадрлаймиз, умид қиламизки, улар ҳар икки клуб мухлислари ўзлари ва ходимлар, футболчилар хавфсизлигини биринчи ўринга қўйиш зарурлигини тушунишади”, — дейилади “Саутҳэмптон” клуби матбуот хизмати хабарида.
Изоҳ (0)