Икки вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегор UFC 300 турнирида иштирок этиши мумкин.
“Макгрегор UFC 300 да. Келишувга эришишга оз қолди”, — деб ёзди ирландиялик спортчи ижтимоий тармоқдаги саҳифасига.
Майкл Чендлер эса Макрегор билан UFC 300 да жанг қилишга тайёрлигини билдирди. “Мен розиман. Тез орада кўришамиз”, — дея изоҳ қолдирди спортчи.
Аввалроқ, UFC президенти Дана Уайт Конор июнь ойида октагонга қайтиши мумкинлигини айтиб ўтганди.
Изоҳ (0)