UFC президенти Дана Уайт Конор Макгрегор ва Майкл Чендлер ўртасида жанг бўлиб ўтишини тасдиқлади.
“Ниҳоят, ушбу жанг 2024 йилда бўлиб ўтишини маълум қилмочиман. Ҳозирча аниқ сана белгиланмади. Менимча, жангни кузга режалаштирамиз”, — деб айтиб ўтди Уайт.
Эслатиб ўтамиз, Макгрегор сўнгги жангини 2021 йил июль ойи Дастин Порьега қарши ўтказиб, оёғини синдириб олганди. Порье техник нокаут эвазига ғалаба қозонган эди.
Чендлер эса 2022 йилнинг ноябрь ойида Порьега мағлуб бўлганди.
Изоҳ (0)