Польшалик фермерлар мамлакат бош вазири Дональд Тускнинг Варшавадаги идораси олдида норозилик намойишида шиналар ва Европа Иттифоқи байроқларини ёқиб юборишди. Бу ҳақда Polsat телеканали хабар берди.
Ўт ўчирувчилар ёнғинни ўчиришга ҳаракат қилишган, аммо намойишчилар улар билан муштлашишган. Вазиятга полиция аралашган. Тўқнашувлар давомида ҳибсга олинганлар йўқ, дея қўшимча қилинади телеканал лавҳасида.
Бундан ташқари, пойтахтга келиши тақиқланган тракторли фермерлар шаҳарга кириш йўлларини тўсиб, йўлга сомон ўрамларини ташлаб кетаётгани маълум бўлди.
Намойишчилар Украинадан Польшага озиқ-овқат ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини олиб киришга эмбарго жорий этиш, шунингдек, 2050 йилгача углерод нейтраллигига эришишни назарда тутувчи Европа Иттифоқининг Яшил келишув дастуридан Польшанинг имзосини олиб ташлашни талаб қилмоқда.
Изоҳ (0)