Термиз шаҳрида Сурхондарё тажрибаси мисолида эртага, 7 март куни “Талабалар баҳори” ёшлар фестивали бўлиб ўтади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, шу муносабат билан фестивал доирасида ўтказиладиган оммавий тадбирлар давомида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида шаҳарнинг қатор кўчаларида транспорт ҳаракати вақтинча чекланади.
Жумладан:
- “Талабалар оммавий югуриш марафони” ўтказилиши муносабати билан соат 06:00 дан 10:00 гача: Алишер Навоий кўчасининг “Сурхон-Арена” спорт мажмуаси ёнидаги чорраҳаси, Алишер Навоий ва Ислом Каримов (Божхона чорраҳаси) кўчалари кесишган чорраҳадан Бегойим ресторани чорраҳасигача ҳамда ушбу чорраҳадан Баркамол авлод ва Бобоқўрғон, шунингдек, Бобоқўрғон ҳамда Дилнаво кўчалари чорраҳаси орқали Ҳаким ат-Термизий шоҳкўчасининг “Болажон” боғигача бўлган қисмида;
- “Талабалар оммавий веломарафони” ҳамда “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” юриш марафони ўтказилиши муносабати билан соат 06:00 дан 24:00 гача: Ҳаким ат-Термизий шоҳкўчасининг Темир йўл вокзали ёнидаги чорраҳасидан “Болажон” боғидаги чорраҳасигача бўлган қисми транспортлар ҳаракати учун тўлиқ ёпилади.
Изоҳ (0)