Ўзбекистонда аёллар кўпроқ қайси соҳада ишга таклиф қилиниши 2023 йил ҳисобига асосан аниқланди. Бу ҳақда Spot хабар берди.
Келтирилишича, HeadHunter Ўзбекистондаги меҳнат бозоридаги аёллар аҳволини таҳлил қилди. Унга кўра, 2023 йилда қуйидаги 5 та соҳа аёлларни ишга таклиф қилишда энг катта улушга эга бўлган:
- тиббиёт, фармацевтика, дорихоналар (76 фоиз);
- таълим муассасалари (69 фоиз);
- бухгалтерия ҳисоби (ҳар бири 65 фоиз);
- ходимларни бошқариш (62 фоиз);
- санъат, маданият (58 фоиз).
Энг кам таклифномалар тоғ-кон саноати, оғир машинасозлик ва автомобилсозлик соҳасида қайд этилган — мос равишда 21 фоиз, 19 фоиз ва 17 фоиз. Шунингдек, аёллар одатда кўпроқ қизиқадиган соҳалар ва касбларни ажратиб кўрсатиш мумкин. 2023 йил якунларига кўра, аёлларнинг энг кўп резюмелари маъмурий лавозимларда (умумий соннинг 9,5 фоиз), таълимда (8,4 фоиз) ва бухгалтерия ҳисобида (8 фоиз) қайд этилган.
Изоҳ (0)