“Толибон” ҳукумати штаб бошлиғи Фасиҳуддин Фитра Афғонистон ҳаво ҳудуди ҳозир ҳам АҚШ назорати остида эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда Aamaj News хабар берди.
Фасиҳуддинга кўра, мамлакат ҳаво ҳудуди ҳали ҳам Америка томонидан ишғол қилинмоқда. У Афғонистон яна “тажовуз ва босқин”га учраса, ҳаракатнинг барча кучлари худкуш ҳужумларга тайёр бўлишини огоҳлантирди.
“Толибон” расмийси худкуш кучлар бўлинмалари тарқатиб юборилгани, уларнинг аъзолари армиянинг махсус бўлинмаларига жалб қилинганини таъкидлади. Фасиҳуддин Фитрат халқаро кучларнинг Афғонистондан олиб чиқиб кетилиши ва аввалги ҳукуматнинг қулаши билан “Толибон” армиясида “бундай тузилма” энди йўқлигини қўшимча қилган.
Изоҳ (0)