Наманган вилоятининг Косонсой туманида тадбиркор мурожаатини ўз вақтида кўриб чиқмаган “Ҳудудгаз Наманган” корхонаси вакили жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Бизнес омбудсман матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, бизнес омбудсманга Косонсой туманида фаолият юритувчи тадбиркор “Текс-Л” МЧЖ (номи ўзгартирилган) раҳбари мурожаат қилиб, ўз мурожаатида жамиятга газ таъминоти филиали томонидан табиий газ учун лимит ажратиб берилмаётганлиги ҳамда шартнома расмийлаштириб берилмаганлигини баён қилган.
Тадбиркор мурожаати бизнес омбудсман масъул ходимлари томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда ўрганиб чиқилиб, газ таъминоти филиали томонидан табиий газ лимитлари доирасида тадбиркор билан газ етказиб бериш ва қабул қилиш шартномаси тузилиши таъминланган.
Шунингдек, тадбиркорнинг табиий газ лимити ажратиш ва шартнома тузиш тўғрисидаги мурожаатини ўз вақтида кўриб чиқмаганлиги сабабли “Ҳудудгаз Наманган” газ таъминоти корхонаси мансабдор шахсига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига асосан маъмурий жавобгарлик белгиланиб, тадбиркор ҳуқуқлари тикланишига кўмаклашилган.
Изоҳ (0)