Апрель ойида Қуёшнинг тўлиқ тутилиши пайтида унинг “яқинидан” комета учиб ўтади. Бу ҳақда Live Science хабар берди.
“Иблис кометаси” деб номланувчи 12P/Pons-Bruks кометаси диаметри тахминан 17 километрга тенг ва Қуёш атрофида ҳар 71 йилда бир марта юқори эллиптик орбитада айланади. Қуёшга яқинлашганда, унинг музли қобиғи барқарорлигини йўқотади ва комета муз ҳамда газ аралашмаси (криомагма)ни космосга чиқаради.
Дастлабки кузатишлар давомида криомагма отилиши шохларга ўхшагани сабабли астрономлар унга “Иблис кометаси” номини берган. 12P кометаси 24 апрель куни Қуёшга максимал даражада яқинлашиши кутилмоқда, шундан сўнг у тескари йўналишда ҳаракатлана бошлайди.
8 апрель куни тўлиқ қуёш тутилиши вақтида комета ҳатто ҳаваскор телескоплар ва кучли объективга эга камераларда ҳам кўринади.
Изоҳ (0)