Хитойнинг BYD компанияси янги Yuan Plus Honor Edition’ни тақдим этди, унинг нархи 16 600 долларни ташкил этади, бу 2023 йилги моделнинг бошланғич нархидан 2 200 долларга паст. Бу ҳақда CarNewsChina хабар берди.
Бундай сумма эвазига 430 километр қувват захирасига эга моделни харид қилиш мумкин. Шунингдек, харидорларга яна тўртта модел таклиф қилинади, энг эскисининг нархи 20 минг доллардан сал ошади. BYD Yuan Plus Honor кузови ва интерерига қора ранглар қўшилган, интеллектуал овозли қўнғироқ функцияси янгиланган. Қолган хусусиятлар ўтган йилдан бери деярли ўзгармаган.
Автомобилнинг ўлчамлари 4455 х 1875 х 1615 мм, ғилдирак базаси 2720 мм, двигателнинг максимал қуввати эса 150 киловатни ташкил қилади.
Изоҳ (0)