Чехия давлатининг пойтахти Прага шаҳрида Prague International Chess Festival турнири бўлиб ўтмоқда.
Нодирбек мусобақанинг 3-туридаги қийин баҳсда мезбон шахматчи Давид Наварани мағлубиятга учратгани ҳақида хабар берган эдик.
Кеча, 1 март куни ушбу мусобақанинг 4-тур баҳслари бўлиб ўтди. Унда ҳамюртимиз Гукешга қарши дона сурди ва якунда дуранг қайд этди.
Ушбу дурангдан сўнг Нодирбекнинг очколари 3 тага етди ва у биринчи ўринни сақлаб турибди. Эронлик Парҳам Магҳсоодлоода ҳам худди шунча очко бор, аммо Абдусатторов қўшимча кўрсаткичлар эвазига биринчи ўринда қайд этилган.
Нодирбек бугун, 2 март куни 5-турдан ўрин олган баҳсда Матеуш Бартелга қарши дона суради.
Нодирбек бугун, 2 март куни 5-турдан ўрин олган баҳсда Матеуш Бартелга қарши дона суради.
Изоҳ (0)