Нодирбек Абдусатторов 27 февраль куни бошланиб, 7 мартгача давом этадиган халқаро Prague Masters турнирида иштирок этади. Чехиянинг Прага шаҳрида ўтказиладиган нуфузли турнирнинг соврин жамғармаси сир сақланмоқда. Нодирбекдан ташқари турнирда қуйидаги шахмат усталари иштирок этишади:
- Рамешбабу Прагнанандҳу
- Видит Гужрати
- Гукеш Доммаражу
- Винсент Кеймер
- Ричард Раппорт
- Парҳам Магҳсоодлоо
- Давид Навара
- Матеуш Бартел
- Даи Ван Нгуен
Турнирда иштирокчилар барча бошқа иштирокчилар билан беллашади. Ушбу учрашувларда энг кўп очко тўплашга муваффақ бўлган шахматчи ғолиб бўлади.
Бундан олдинги турнирда америкалик Рей Робсон ғалаба қозонган. У ҳозирда дунё рейтингида 39-ўринда бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, 9-16 февраль кунлари Германиянинг Гамбург шаҳрида шахмат бўйича нуфузли Frееstyle Chess G.O.A.T Challenge турнири иштирок этган Нодирбек Абдусатторов 4-ўринни эгаллаган эди.
Изоҳ (0)