• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    “Ферги тайм” сири, қимматга сотилган сақич, антиқа винохўрлик

    2012/13 йилги мавсум якунида “Манчестер Юнайтед” афсона билан хайрлашди: сэр Алекс Фергюсон 27 йилдан сўнг бош мураббийлик лавозимини тарк этди.

    Фото: Sports

    Ўтган йиллар давомида Фергюсон бизни нафақат чексиз ғалабаларга, балки ўзининг одатларига ҳам ўргатди – у Премьер лига эртаги, буюк давр тимсолига айланди.

    Унинг биз учун қолдирган тарихий тўпламида буюмлардан (қора палто ва женфер) ташқари психологик хийлалари ҳам жой олган. Агар Фергюсон соатни бармоқлари билан урса, билингки “Манчестер Юнайтед” сўнгги дақиқаларда гол уради. Бундан ташқари, Фергюсон от пойгаларини севарди.

    Фергюсон ва сақич

    Фергюсоннинг сақич чайнаши алоҳида эътирофга лойиқ. Унга сақич чайнаш асабларини тинчлантиришга ёрдам берарди.

    2013 йилда Фергюсон билан хайрлашар экан, The Guardian нашри шотландияликнинг “Манчестер Юнайтед”даги 27 йиллик фаолияти ҳақидаги статистик маълумотларни тўплади. Ғалабалар фоизи, қўлга киритилган кубоклардан ташқари, у ерда ҳақиқий мухлислар учун керак бўлган бошқа статистик маълумотлар ҳам бор эди.

    Фото: Sports

    Журналистлар сэр Алекс бу вақт ичида қанча сақич чайнаганини аниқлашга уринган. Албатта бу маълумотлар нисбий. Агар Фергюсон ҳар бир ўйинда ўртача 10 та сақич чайнаган деб ҳисобласак, умумий 14980 дона сақич.

    Бу ҳақда “Манчестер Юнайтед” нинг собиқ физиотерапевти Жим Макгрегор “Fergie Under Тhе Hairdreir” китоби учун ҳикоя қилган.

    “Қизил иблислар”даги дебют ўйини арафасида (1986 йилда “Оксфорд” клубига қарши сафар ўйини) Фергюсон ҳаяжонланарди. Янги мураббийни ўйиндан бир кун олдин асабийлашишни бошлаган ва ўйиндан 30 дақиқа олдин асабийлашиш оқибатида кучли йўтал бошланган.

    Шунда Макгрегор сақич чайнашни таклиф қилган. Фергюсон “Бу менга нима учун керак?”, деб жавоб берган. Аммо физиотерапевт охиригача уни мажбурлади. Фергюсон охир-оқибат сақич чайнашга қарор қилди ва бу одатга айланди. Охирги сақич тарихини эса кўпчилик билади.

    Фергюсоннинг сўнгги учрашувида “Манчестер Юнайтед” меҳмонда “Вест Бромвич”га қарши майдонга тушди ва 5:5 ҳисобида дуранг ўйнади. Мураббий чайнаган охирги сақични олганини даво қилган мухлис топилди.

    Олти йил ўтгач, 2019 йилда бу сақич ‘Bay’да 390 000 фунт стерлингга сотилди.

    Фергюсонинг антиқа жазолаш тури

    “Соч қуритгич” лақабли машҳур калтаклаш — фақат тўртта “Манчестер Юнайтед” ўйинчиси ундан “қуруқ қолган”.

    “Сэр Алекснинг ‘соч қуритгич’ номли калтагидан ёмонроқ нарса йўқ. У ёнимга жуда яқин келиб менга қаттиқ бақирди. Ўша пайтда худди бошимни соч қуритгич ичидадек ҳис қилдим. Бу даҳшатли. Менга мураббийнинг бақиришлари ёқмайди, шунинг учун мен баъзида  жавоб қайтарардим”, — дейди Уэйн Руни ўзининг “Менинг ўн йиллигим” номли автобиографиясида.

    Фергюсон бундай бақиришларини “соч қуритиш” деб аташ ғоясини ким ўйлаб топганини билар эди — бу 90 йилларда “Юнайтед”да ўйнаган Марк Хьюз эди. Мураббий тез-тез асабларини бошқара олмаганини тан олади, лекин нашрлар унинг ҳаракатларини жуда ошириб юборилганини таъкидлаган.  “Бу 27 йил ичида олти марта содир бўлган”— дейди Ферги. Аммо бунга ишониш қийин.

    Фергюсон билан жанжаллашиб қолиш катта хато эди, шунинг учун Руни кўп жазоланарди.

    “Мен шунчаки баҳсда ғалаба қозонишим керак эди. Бошқа йўл қолмаса, ‘соч қуритиш’ машинасини ишга туширар эдим”, — дейди шотландиялик собиқ мураббий.

    Фергюсон “Манчестер Юнайтед” футболчилари билан қандай муносабатда бўлишни жуда яхши тушунар эди. Баъзан бақириш орқали у руҳлантирган. Масалан, Гиггз фаолиятининг дастлабки босқичида кийиниш хонасида бақириш эшитгандан кейин иккинчи таймни яхшироқ ўтказганини айтган. Аммо бу жазодан “қуруқ” қолганлар ҳам бўлган. Гиггз улар Эрик Кантона, Брайан Робсон, Рой Кин ва Криштиану Роналду эканлигини айтади.

    Кантона ва Фергюсоннинг ўртасидаги илиқ муносабат борлиги француз футболчиси “кунг-фу” услубида “Кристал Пэлас” мухлисини нокаутга учратганида билинди. Бу футболчини 8 ойлик четлатишга олиб келди. Ғазабланган Фергюсон эшикни синдириб, кийим алмаштириш хонасига бостириб кирди. Мураббийни Кантонанинг зарбасидан кўпроқ, йўқотилган очколар қизиқтирарди.  Мураббий футболчиларга бирин-кетин танбеҳ берди ва Кантонага етиб келганида, оҳангини юмшатиб: “Эрик... бундай ишларни қилмаслик керак”,— деди. Мураббий асосий айбдорга бундан ортиқ танбеҳ бермади.

    Анъанага айланган “винохўрлик”

    Фергюсон ўйиндан кейин вино ичишни мураббийлар анъанасига айлантирди. Ҳозирда ўйиндан кейин бир шиша вино устидаги рақиб мураббийи билан суҳбат — Премьер-лиганинг норасмий анъаналаридан бири. Айнан шу одат туфайли Пеп Гвардиола бир марта матбуот анжуманига кеч қолгани учун узр сўраб: “Тони Пулис бу—Тони Пулис, қизил вино эса — қизил вино”,— деган эди.

    Фото: Sports

    Бундай зиёфатларга кимлар ташриф буюрганини тасаввур қилиш қийин эмас. Аммо бир киши ўйиндан кейинги зиёфатларда қатнашмаган. Бу — Арсен Венгер. Винохўрлик кўпайгани Фергюсоннинг аёлини ташвишлантиради ва у турмуш ўртоғига футболдан бошқа яна бир машғулот топиш кераклиги ҳақида ўйлайди.

    У шундан сўнг футболдан дам олиш пайтида от пойгаларини томоша қилишни бошлади. Глейзерларнинг клубга келишига сабаб ҳам от пойгаларидаги можаролар ҳисобланади.

    Ўйинлардан бирида “Манчестер Юнайтед” Олд Траффордда “Челси”га қарши ўйинда мағлубиятга учрайди. Учрашувдан кейинги “отамхўрлик”да Ферги меҳмонга етарлича эътибор қаратмади. У меҳмоннавозлик ўрнига, от пойгаларини томоша қилишни маъқул кўрди.

    “Машғулотларда у биз билан умуман гаплашмади. У фақат бир киши, ўзининг букмейкери билан гаплашар эди. Фергюсоннинг таниши машғулотларга жуда кўп ташриф буюрар эди”,— дейди Фердинанд.
     “От пойгалари менга ёқишининг сабаби, ўша пайтда мени одамлар ўз ҳолимга қўяди. Суҳбатлар ҳам футбол ҳақида эмас, айнан пойгалар ҳақида бўларди”, — деб эслайди Фергюсон.

    Кардиган ва қора палто киядиган Фергюсон. Бу хотини Кетини ғазаблантирарди!

    2013 йилнинг 12 май куни Фергюсон “Олд Траффорд”даги сўнгги ўйинини ўтказди. Хайрлашиш вақти келганида, сэр Алекс майдондаги марказий айланага кириб, микрофонни олди. Мухлислар буюк мураббийнинг сўзларини стадиондан тинглади.

    Фергюсон охирги ўйинига ҳам одатига хилоф қилмаган ҳолда кийинди: томоғигача тўғирланган кардиган ва қора палто.

    Кети эри ниҳоят мураббийликни тугатгандан сўнг қилган биринчи иши — бу шу жемпердан қутулиш бўлди.

    Мураббий бу кийимни яхши кўрарди ва уни ҳар бир ўйинда кийиб юрарди, аммо кунларнинг бирида аёли бу кийимни ёқтирмаслигини ва шу кийим сабаб ҳар куни “умрини” еяётганини айтганди, — дейди “Юнайтед”нинг машғулот базасидаги ходимлардан бири.

    Фергюсон уйининг тинчлигини ўйлади шекилли мураббийликни якунлаганидан икки ой ўтиб, қора кардиганини “Манчестер Юнайтед” музейига топширишга қарор қилди.

    Ферги тайм ва соатга уришнинг сири

    Одатда, кимдир соатига қараши бирор ишни тугашини кутишни билдиради. Фергюсонда эса бу ҳаммаси энди бошланишини билдирарди.

    “Ферги тайм” ҳақида турли афсоналар бор. МЮ мухлислари уларнинг севимли ўйинчилари нималардир ўйлаб топишига ишонишарди ва ҳакам қўшиб берадиган вақтларни хурсандчилик билан қарши оларди.

    Рақиблар доим бундан нолиган.

    Фото: Sports
    “Ферги тайм” қандай ишлашини биласизми? Агар “Манчестер Юнайтед” ютқазаётган бўлса, камида беш дақиқа қўшилган. Аксинча бўлса максимум икки дақиқа — дейди Роберто Манчини.

    Шон Дайч ҳам ҳакамлар беш дақиқа қўшишни қаердан ўйлаб топганига ҳайрон қолишини айтган.

    Ҳатто собиқ ҳакам Грем Полл ҳам бунда нимадир борлигини тан олди: “Бу бемаънилик дейиш жуда осон. “Олд Траффорд”, “Эмирейтс” ёки “Стемфорд Бридж”да сизга кўрсатиладиган босимни ўзингиз билмаган ҳолда ҳис қиласиз. Кейин таҳлил қиласиз “бу қўшимча дақиқани қаердан ўйлаб белгиладим” деб. Фақат кучли ҳакам бунга енгилмайди”.

    Ферги Тайм ҳақидаги афсонанинг келиб чиқиши Премьер лиганинг биринчи мавсумига бориб тақалади. 1993 йил апрель ойида “Юнайтед” 96-дақиқада урилган гол эвазига “Шеффилд Уэнсдей”га қарши ўз уйида ғалаба қозониб, чемпионликка йўл очди. “Ферги тайм” матбуотда биринчи марта 5 йил ўтиб The Guardian нашрида учради.

    Энг қизиғи ўша 1992/93 йилги мавсумда “МЮ” энг кўп қўшимча вақтларга эга бўлган. Демак, мураббийлар ва ҳакамларнинг гапларида жон бордек. Албатта, ҳаммаси улар айтгандек эмас.

    Баъзи мавсумларда “МЮ” мавсумни сўнгги ўринларда якунлаган ва бу “Ферги тайм” методи ишламаган.

    2012 йилда BBC сайти “Ферги тайм. У ҳақиқатан ҳам мавжудми?” номли мақола эълон қилди. Улар ўша пайтдаги сўнгги уч мавсум (2010/11, 2011/12, 2012/13) учун маълумотларни тақдим этишди. Маълум бўлишича, топ-клублар мағлубиятга учраётганида, узоқроқ ўйин ўтказишга мойил бўлади.

    “Рақиб эсда қоларли ғалабани қўлга киритиш учун вақтни чўзиши ёки ҳакам “МЮ” ютқазаётгани учун кўпроқ вақт қўшиб бериши оқибатида бундай “мўжиза” рўй беради”— деб хулоса қилди, Opta муҳаррири Данкан Александер.

    Нима бўлган тақдирда ҳам “Манчестер Юнайтед” нинг охирги дақиқадаги голлари “тилга тушди”. Айнан машҳур бўлишига сабаблардан бири, бу Фергюсон соатига тегиниши эди. Мураббийнинг ўзи буни ўз таржимайи ҳолида психологик хийла деб атаган: “Соатга тегиш жамоамизга эмас, рақибларга таъсир қилади. Соатимни кўрсатиб, имо-ишора қилаётганимни кўриб, рақибим хавотирлана бошлайди. Яна 10 дақиқа қўшиб беришларидан қўрқа бошлашарди. “Юнайтед” кеч гол уриши мумкинлигини ҳамма биларди. Рақиб ўйинчилари менинг соатга ишорамни кўриб, уларда етарли вақт бор деб ҳисоблаб, ҳимояланарди. Қолган дақиқалар улар учун ҳеч тугамайдигандек ўтади”.

    Фергюсон BBC билан ўғли ҳақидаги маълумотлар сабаб 7 йил конфликтга борган.

    2004 йил BBC “Ота ва Ўғил” деб номланган ҳужжатли фильм тақдим этди. Фильмнинг бош қаҳрамони Фергюсоннинг ўғли Фергюсон Жексон ҳисобланади. Фильмда у футбол агенти сифатида бозорда отасининг имижидан фойдаланишда айбланган.

    Шундан сўнг Фергюсон BBC ни 7 йил “эсдан чиқарди”. Match  оf thе Day дастури Гари Линeкер доим ўйиндан кейинги интервьюларда Фергюсоннинг йўқлиги учун узр сўраган.

    Шотландиялик мураббий медиа билан кўп келишмовчиликка борган. Масалан, SKY, Аssоsiаtеd Press ва бошқа газеталар, ҳаттоки клубнинг асосий канали МUTV билан ҳам можаролар бўлган.

    Можаро 2011 йилда, BBC бош директори Марк Томпсон Фергюсоннинг ёнига ташриф буюрганида тугатилган. Йиғилишни ташкил этиш жуда мураккаб жараён эканлигини ҳисобга олиб, нашр 7 ой тайёрланган.

    01.03.2024, 16:20   Изоҳ (0)   8880
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Манчестер Юнайтед”да “қирол” мақомини олган, Фергюсонни ҳайратга солган ва фаолиятини эрта якунлаган Эрик Кантона ҳақида (видео)

    24.05.2023, 23:28

    UFC 291. Жастин Гетжи 2-раундда Дастин Порьени нокаутга учратди, Блаҳович ва Фергюсон мағлубиятга учради

    30.07.2023, 10:07

    Фергюсон етакчи, Гвардиола —5, Моуриньо 12-ўринда. Футбол тарихидаги энг яхши мураббийлар

    27.09.2023, 12:25

    FIDE рейтинги янгиланди. Ёшлар ўртасида Нодирбек тенгсиз!

    01.03.2024, 11:52

    Нодирбек Абдусатторов онлайн жадвалда жаҳонда 8-ўринга кўтарилди

    01.03.2024, 10:05

    Пол Погба 4 йилга ўйинлардан четлатилди

    29.02.2024, 20:17
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Энди давлат ташкилотлари ходимларининг тана вазни индекси ўлчаб борилади

    Ўзбекистон | 20 июн, 20:40

    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади

    Реклама | 20 июн, 19:30

    Трамп Эроннинг ядро дастурини ривожлантиришда Обамани айбдор деб атади

    Дунё | 20 июн, 20:30

    Ўзбекистон Хитойдан 200 та электробус сотиб олиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 20 июн, 20:20

    Афсонавий инсон: Майкл Жексон ҳақида кутилмаган ҳақиқатлар

    Мусиқа | 20 июн, 20:10

    Bloomberg: Эрон Исроилдаги шахсий камераларга уланиб ҳужумларини аниқлаштирмоқда

    Дунё | 20 июн, 20:01

    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд

    Реклама | 20 июн, 18:00

    Янги букланадиган iPhone 2026 йилда сотувга чиқади

    Гаджетлар | 20 июн, 19:50

    Қозоғистон полицияси терговда сунъий интеллект ёрдамчисини қўллади

    Дунё | 20 июн, 19:40

    Жиззах ва Бухорода жами 2,7 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 20 июн, 19:27
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.