Пол Погба допинг сабаб узоқ муддатга футболдан дисквалификация қилинди. Бу ҳақда футбол инсайдери Фабрицио Романо маълум қилди.
“Ювентус” ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси 4 йилга футбол учрашувларида иштирок эта олмайди. Антидопинг прокуратураси айнан шу муддатни сўраб мурожаат қилган эди.
2023 йилнинг 20 августида футболчи топширган допинг тести ижобий натижани кўрсатган эди. Қайта ўтказилган тест ҳам дастлабки натижани кўрсатди. Шундай қилиб 30 ёшли француз футболчиси футболдан четлатилди.
Маълумотларга қараганда, “Ювентус” жамоаси ҳам у билан шартномани бекор қилиш устида ишламоқда.
Изоҳ (0)