• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Юртбошимиз эътирофини эшитиб, анжанча маза қилдим” — Президент меҳмон бўлган хонадон бекаси

    Президент Шавкат Мирзиёев 2024 йилнинг 16 февраль куни Андижон вилоятига ташрифи чоғида Хонобод шаҳрининг “Янги ҳаёт” маҳалласида ҳам бўлди. Давлат раҳбари маҳалладаги хонадонларда бўлиб, аҳолининг яшаш шароитини ўрганганди. Салоҳиддин Усмонов хонадонида меҳмон бўлган президент унинг 8 сотихли томорқасидан унумли фойдаланиб, қўзиқорин етиштиришини олқишлади. Ҳудудларда тажрибани оммалаштириш кераклигини таъкидлади. “Дарё” мухбири президентни меҳмон бўлган қилган хонадон вакиллари билан суҳбатлашди.

    Президентимизнинг хонадонимизга ташрифи биз учун жуда ҳам омадли бўлди. Оиламизга бахт чеки тушди деб ғоятда хурсандмиз. У кишининг хонадонимизга кириб, кунлик қилаётган меҳнатимизни эътироф этгани, иссиқхонагача кириб ҳамсуҳбат бўлганидан бошимиз осмонга етди. Ҳали ҳам ҳаяжондамиз. Учрашувдан сўнг юртбошимиз турмуш ўртоғимга “Ука, шунчалик ҳаракат қилибсизлар, нечта хонадонга нафингиз тегяпти экан. Бунинг учун келинга ҳам, сизга ҳам раҳмат”, дегач, тўғриси, кўзимга ёш келди. Анжанча айтганда маза қилдим, — дейди президент меҳмон бўлган хонадон бекаси Зиёда Усмонова.

    Зиёда опа таассуротлари билан ўртоқлашар экан, қандай қилиб қўзиқорин бизнесига аралашиб қолгани ҳақида гапириб берди. 

    Фото: “Дарё”

    Узоқ йиллар Хонобод шаҳридаги тиббиёт бирлашмасида ҳамшира бўлиб ишлаганман. Бироқ 2010 йилдан кейин саломатлигим тўғри келмагач, ишламай қўйдим. Шундан буён уй бекасиман. Турмуш ўртоғим ветеринар бўлгани учун кенг далада чорвачилик билан шуғулланганмиз. Кейинчалик шу маҳаллага кўчиб ўтгач, ҳайвонларни сотиб, шуларнинг эвазига икки қаватли уй қурдик. Фарзандларни ўқитдик. Доим иш билан банд бўлган одам уйда бекор ўтиролмас экан. Ҳовлида турли гул кўчатлари, сабзавотлар етиштирамиз, паррандалар боқамиз. Умуман олганда ернинг ҳар бир қаричидан унумли фойдаланишга ҳаракат қиламиз. 

    Катта фарзандимни Хитойда ўқитганмиз. Шу ўғлим пандемияда уйга қайтиб келди. Ўзингизга маълум ўшанда ҳамма уйда ўтириб қолди. Шунда ўғлим қўзиқорин фойдали нарса эканлигини, шуни етиштириб кўришни тавсия қилди. Дадасига айтганимизда дастлаб унамасдан “Йиғиштир ишингни, ундан кўра молни, қўйни боқ. Шундан фойда”, деди. Шунақа бўлса-да, қизиқишимиз кучлилик қилиб бир ҳаракат қилиб кўрайлик, деб она-бола яширинча ишни бошлаб юборгандик, — дейди суҳбатдош.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Хонадон бекасининг таъкидлашича, дастлаб қўзиқорин уруғлари оилавий истеъмол учун етиштиришга мўлжалланган. Бироқ қўни-қўшниларнинг харидор бўлгани уларни янада кўпроқ ҳосил етиштиришга ундаган. 

    Дастлаб Тошкентдан 10 кило уруғ келтириб, кичкинагина хонада етиштиришни бошладик. Биринчи кўчатларимиз шунақа чиройли очилиб, чиройли ҳосил берди кўзимизни қувонтирди. Қўни-қўшни ва қариндош-уруғлар кўриб, қизиқиб нима бу деб ҳам сўрашди. Қўзиқоринлигини айтиб, фойдали жиҳатларини, организмда холестерин моддаси тўпланишининг олдини олишини тушунтиргандик қизиқишди. Ўзимиз ҳам, биздан олиб кетганлар ҳам қўзиқориндан салат, сомса ва бошқа овқатларни қилиб едик. Ҳаммага ёқди. Харидорлар чиқа бошлади. Буни кўриб, соца бўлар экан, яхшигина бизнес деб кейин яна йигирма килограмм олиб келдик. Ўзимизнинг истеъмолимиз учун етиштирган ҳосилимиздан кутилмагандек пул кела бошлади. Буни кўриб турмуш ўртоғимнинг ўзи ҳам қизиқиб қолди. Етиштиришда ўзи ҳам қатнашадиган, суви ва хона ҳароратига қарайдиган бўлди.

    Ҳозир у киши асосан ишда бўлгани учун дам олиш кунлари ёки бекор бўлиб қолганида ўзи шелухаларни олиб келиб, уруғларини экиб, қарашиб туради. Қизиқиш билан бошланган ишга Аллоҳ барака бериб, қўзиқорин етиштиришга ўтиб кетдик.

    Қўзиқоринларни дастлаб хоналарда етиштирган бўлсак, ҳозир асосан ушбу иссиқхонада парваришланади. Айни пайтда бу ерда уч юзта қопимиз бор. Булардан ҳар уч кунда йигирма килогача ҳосил узиб етиштирамиз. Уларни шаҳардаги ва вилоятдаги кафе, ресторан ва дўконларга берамиз. Бундан бир ойда ўртача 10 миллионгача даромад оляпмиз десам муболаға бўлмайди. Мисол учун, битта қопимиз барча харажати билан 25 минг сўмга тайёр бўлади. Меъёрда етиштирилса, битта қопдаги уруғ уч ой давомида минимум 5 килогача ҳосил бериши мумкин. Яъни 25 минг сўм сарфлаб, энг ками 125 минг фойда олиш мумкин, — дейди хонадон бекаси.

    Фото: “Дарё”

    Хонадон эгаларининг айтишича, ҳозирда қўзиқорин етиштириш билан маҳаллада йигирмага яқин, атрофдаги туманларда эса элликка яқин оила шуғулланади. Улар шу бизнесга бош қўшганларга маслаҳатлар бериб келади. 

    Бекорчиликни хуш кўрмайман. Шу сабабли қўшни аёллар кўчада бекор қолганини кўрсам, уларни нимадир қилишга чақираман. Беш-олти ой аввал маҳалладаги ишсиз, бекор ўтирган аёлларга шу иш билан шуғулланишни таклиф қилдим. Ўйланишди. Шунда “Келинглар бир қилиб кўринглар, иши, меҳнати оғир эмас, яхши эътибор бериб, сув сепиб турсангиз бўлди”, дедим. Дастлаб иккита қўшним бошлади. Ҳозир уларнинг қўзиқоринлари ҳосил беришни бошлаган. Кейинчалик яна ўн иккита хонадон хайрихоҳлик билдирган.

    Бундан ташқари, атрофдаги бошқа Андижон, Пахтаобод, Улуғнор ва Қўрғонтепа туманларида яшовчи яна 70 та хонадонга ҳам уруғ тарқатганмиз. Улар билан доим алоқадамиз, тушунмаганларини ўргатиб, маслаҳат бериб турибмиз. Керак бўлса ҳосилини бизга берса, ўзимиз харидорларга етказиб беряпмиз. Келгусида иссиқхонани янада катталаштириб, ишчи ёллаб ишлатиш режамизда бор. Мақсадимиз — нафақат вилоятимиз, балки қўшни давлатларга ҳам экспорт қилиш. Чунки, Қирғизистон ва Тожикистондан талаблар туша бошлаган. Иш кўламини кенгайтиргач, уруғга бўлган талаб ҳам ортади. Шу сабабли хўжайним ўзи қандай қилиб қўзиқорин уруғини олиш, тайёрлаш бўйича ўрганишлар олиб боряпти. Бундан ташқари истеъмол талаби юқори бўлган бошқа янги навларни ҳам етиштиришни йўлга қўйиш истагимиз бор, — дейди суҳбатдош. 

    Оила бошлиғи Салоҳиддин Усмоновнинг айтишича, давлат раҳбарининг хонадонига ташрифи ва берган маслаҳатлари сабаб барча оила-аъзоларини ҳалигача ҳаяжон тарк этмаган. 

    Фото: “Дарё”
    Тўғрисини айтиш керак, ташрифдан бери мени ҳаяжон тарк этгани йўқ. Хурсандчилигим чексиз. Юртбошимизнинг энг чекка ҳудудда яшовчи биз каби фуқаролар хонадонига ташриф буюрганидан нафақат мен, балки бутун оиламиз жуда хурсанд. Бизга катта умид, эртанги кунга ишонч берилди. У кишидан ўзимга куч олдим.
    Президентимиз хонадонимизга ташриф буюриш чоғида уйимизга нур кириб келгандек бўлди. Суҳбат давомида фаолиятимизни янада ривожлантириш, керак бўлса буни кластер даражасига олиб чиқиш бўйича топшириқ берилди. Шундан келиб чиқиб, яқин орада Хитойга бориб келиб, яна етти-саккизта янги навни етиштиришни йўлга қўйишни режалаштирмоқдамиз. Бундан ташқари, уйда туриб кўпроқ даромад олиш бўйича янги ғоялар устида ишламоқчимиз. Давлатимиз раҳбари бизга шундай бир шижоат бердики, энди тўхтаб қолмасдан фақат олдинга интиламиз, — дейди Салоҳиддин ака.
    01.03.2024, 23:35   Изоҳ (0)   11677
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Фарғонада маҳаллалардан биридаги хонадонда бўлиб, аҳоли билан суҳбатлашди (видео, фото)

    27.07.2023, 23:28

    Шавкат Мирзиёев Қарши шаҳрида фуқаро хонадонида меҳмон бўлди (видео)

    24.10.2023, 21:05

    Шавкат Мирзиёев Хонободда қўзиқорин етиштириш билан шуғулланувчи оила хонадонида меҳмон бўлди

    16.02.2024, 14:09

    “Дарё” дайжести: 1 мартнинг энг муҳим хабарлари

    01.03.2024, 22:15

    Қашқадарёда истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқараётган яширин цех аниқланди

    01.03.2024, 21:55

    Хитой—Қирғизистон—Ўзбекистон темир йўл линиясини қуриш учун қўшма корхона ташкил этилади

    01.03.2024, 21:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампга қарши иш олиб борган прокурорга нисбатан тергов бошланди

    Дунё | 3 август, 20:24

    Винисиуснинг режалари барбод бўлди

    Спорт | 3 август, 19:34

    Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

    Ўзбекистон | 3 август, 19:29

    Россияда 14 ёшли озарбайжонлик терактда айбланди (видео)

    Дунё | 3 август, 19:15

    Sea Breeze лойиҳасининг эгаси қандай мажбуриятларни ўзига олмоқда?

    Ўзбекистон | 3 август, 18:56

    Исроил мудофаа вазири бутун Ғазони босиб олишга чақирди (видео)

    Дунё | 3 август, 18:10

    Андижонда собиқ куёв қайнукасининг машинасини ёқиб юборди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 17:47

    Сурия мудофаа вазирлиги ва АҚШ дастагидаги курдлар мамлакат шимолида юз берган тўқнашувда бир-бирини айблади

    Дунё | 3 август, 17:24
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.