Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мао Нинг 1 мартда бўлиб ўтган брифингда ядровий урушда ғолиб бўлмаслигини айтиб, барча томонларни вазминликни сақлашга чақирди.
Бу ҳақда “РИА Новости” хабар берди.
Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин Федерал Мажлисга мурожаатида Ғарбнинг ташқи сиёсатдаги хавфли ҳаракатлари ва баёнотлари ядро қуролидан фойдаланиш ва цивилизацияни йўқ қилиш билан боғлиқ можарога таҳдид солаётганини айтган эди.
2022 йилнинг январь ойида бешта ядровий давлат раҳбарлари ядро урушида ғалаба қозониб бўлмаслигини айтиб, қўшма баёнот эълон қилдилар, — деган дипломат Россия раҳбарининг баёнотини изоҳлар экан.
Мао Нингга кўра, ядро қуролига эга барча давлатлар умумий хавфсизлик концепциясига риоя қилишлари ва глобал стратегик мувозанат ва барқарорликни сақлашлари лозим. Ҳозирги вазиятда барча томонлар вазиятни юмшатиш учун биргаликда ҳаракат қилиши керак.
Биз барчани вазминликни сақлашга, мулоқот орқали самарали ва барқарор Европа хавфсизлик архитектурасини қуришга чақирамиз, — дея қўшимча қилган Мао Нинг.
Изоҳ (0)