Австрияда 1 мартдан бошлаб янги қоидалар ишга тушди. Энди аҳоли пунктлари бўйлаб рухсат берилган 80 км/соат тезликдан, шаҳар ташқарисида эса 90 км/соатдан тезроқ ҳаракатланаётган ҳайдовчиларнинг автомобиллари мусодара қилинади. Мазкур машиналар кейинчалик аукционда сотилади. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар берди.
Германия автомобиль клуби (АDAC) огоҳлантиришига кўра, муқаддам юқори тезлик содир қилганлик учун судланган шахслар аҳоли пунктларида 60 км/соатдан юқори, шаҳардан ташқарида эса 70 км/соатдан тез ҳаракатланса ҳам жазоланади. Агар автомобиль ижарага олинган бўлса, у 14 кун муддатга олиб қўйилиши мумкин.
Австрияда рухсат берилган тезлик чегарасидан 30 км/соат оширган ҳайдовчилар камида 150 евро жарима тўлайди. Қоидаларни такроран бузганлар учун жарима 5000 еврогача бўлиши мумкин.
Австрияда 3,5 тоннагача бўлган тиркамасиз енгил автомобиллар учун аҳоли пунктларида максимал тезлик 50 км/соат, шаҳардан ташқарида эса 100 км/соат этиб белгиланган.
Изоҳ (0)