Фарғона вилоятида Аи-80 маркали бензин ёнилғисини “қўлда” қиммат нархда сотиш ҳолатлари аниқланди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати.
Унга кўра, ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси ҳудудий бўлимлари томонидан ИИБ ва солиқ идоралари ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда аниқланган.
26 нафар фуқаро ноқонуний даромад орттириш мақсадида яшаш хонадонларида Аи-80 маркали бензин ёнилғисини чакана сотиш билан шуғулланиб келган. Улардан жами 5 626 литр бензин ёнилғиси ашёвий далил сифатида олинган.
Январь охирларида Шавкат Мирзиёев бош вазир Абдулла Ариповга 2025 йилдан Аи-80 маркали бензиндан воз кечиш масаласини узил-кесил ҳал қилиш бўйича топшириқ берганди.
Изоҳ (0)