Ўзбекистон фуқаролари Беларусга текстиль корхонасига ишга таклиф этилмоқда. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, иш тури — пахта, синтетик матоларга ишлов бериш ва бўяш. Иш ҳақи 1600-1900 Беларусь рубли (500-600 доллар, солиқлар тўлангандан кейин).
Иш вақти: 5 кун 8 соатдан. Иш берувчи ҳисобидан ётоқхона, авиачипта, тиббий кўрик, ишлаш ҳуқуқини берувчи рухсатнома. Фуқаро ҳисобидан овқатланиш харажатлари. Талаблар:
- 18-45 ёшгача (эркак ва аёллар);
- тажриба;
- рус тилини билиш;
- судланмаган;
- Ўзбекистондан четга чиқиш тақиқланмаган.
Изоҳ (0)