Халқ таълими вазирлиги хабарига кўра, 18 октябрь куни Халқаро ўзбек тили ва адабиёти олимпиадаси ўтказилади.
Олимпиаданинг мақсади хорижий давлатлар билан фан ва таълим соҳасида ҳамкорликни кучайтириш орқали чет эллик ёшларнинг ўзбек тили ва адабиётига бўлган қизиқишини ошириш, ўзбек тилининг халқаро миқёсдаги нуфузини юксалтириш ва миллий маданиятни кенг тарғиб қилишдан иборат.
Олимпиадада хорижий давлат фуқароси (миллатидан қатъи назар) бўлган 15–17 ёшли умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари, Ўзбекистон ҳудудида яшаётган ва таълим олаётган хорижий фуқаролар иштирок этиши мумкин. Олимпиадада қатнашишни истаганлар ушбу саҳифа орқали 16 октябрга қадар онлайн рўйхатдан ўтиши мумкин.
Олимпиада 30 та тест топшириғидан иборат синов шаклида 18 октябрь куни соат 06:00 дан кечки соат 23:59 га қадар ўтказилади. Натижалар 19 октябрь куни эълон қилинади.
Изоҳ (0)