Humo Air авиакомпанияси 10 мартдан рейсларни вақтинчалик тўхтатмоқда. Бу ҳақда авиакомпания ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 1 мартдан 10 мартгача авиакомпаниянинг парвозлар жадвалига ўзгартиришлар киритилган, 10 мартдан кейинги парвозлар вақтинча тўхтатилади.
Қайд этилишича, авиакомпания яқин ва узоқ хориждаги манзилларга халқаро йўналишларни очишга ҳозирланмоқда. Барча сотилган чипталар автоматик равишда бекор қилинади ва маблағлар қайтарилади.
Humo Air вакилига кўра, 2024 йил апрель ойида авиакомпания халқаро йўналишларни очади ва авиачипталар нархини минимал даражада ушлаб туради.
Изоҳ (0)