Хоразм вилояти Хонқа туманидаги мактабларнинг бирида ўқитувчи дарс вақтида ўқувчи қизни аёвсиз калтаклагани акс этган видео тарқалди. Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолатга изоҳ берди.
Унга кўра, ўрганиш натижасида ҳолат Хонқа туманидаги 36-сонли умумий ўрта таълим мактабида содир бўлгани аниқланди. Видеолавҳада акс этган ҳолат юзасидан ваколатли ташкилотлар ҳамкорлигида ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, Бош прокуратура ҳам ҳолат юзасидан маълумот берди. Ҳодиса юзасидан ички ишлар органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилаётгани қайд этилган. Текширув доирасида ўқувчиларда тан жароҳатларини аниқлаш мақсадида судга оид тиббий экспертиза тайинланган.
Текширув ҳаракатлари Хоразм вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинган.
Изоҳ (0)