• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12834.61
    • RUB162.65
    • EUR14662.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Деразадан ошиб тушганимда, акамнинг жонсиз танаси ерда ётарди”. Клипмейкер Жасур Шаметовнинг укаси унинг ўлимига нима сабаб бўлгани ҳақида (видео)

    Бу фоний дунё ҳеч кимга оқибат қилмайди, одам зоти борки, кун келиб бу дунёни тарк этади. Гап инсоннинг қанча яшаганида эмас, балки умрини қандай ишларга сарфлаганида бўлса керак. Чунки одамзод узоқ умр кўриб ҳам ўзидан ҳеч нарса қолдиролмаслиги мумкин.

    Таниқли клипмейкер Жасур Шаметов ҳам жуда қисқа умр кўрди. У эндигина 39 баҳорни қарши олганди. У ҳаётни севар, ижодда ҳам қилиши керак бўлган ишлари жуда кўп эди.

    — Оилада учта фарзанд бўлганмиз, акам Жасур Шаметов тўнғичимиз эди. Телевидение соҳаси оиламизга бегона эмас, ота-онам ҳам 35 йилдан ортиқ шу соҳада фаолият юритган. Шу боис акам болаликдан операторлик соҳасига қизиққан. Мактабни тамомлаш арафасида дўстлари билан ўша ердаги имтиҳонларга тайёргарлик кўришган. Аммо имтиҳонларга бир ҳафта қолганида, фикридан қайтиб, санъат олийгоҳига ҳужжат топширган.

    Фото: “Дарё”

    Акам ҳар доим бирор ижодий лойиҳага қўл уришдан аввал албатта ота-онам билан маслаҳатлашарди. Аммо сўнгги қарорни ўзи қабул қиларди. Унинг операторлик қарашлари ўзига хос эди. Биринчи курсни тамомлаб клипмейкер Баҳодир Йўлдошевга шогирдликка тушган. У инсон ниҳоятда талабчан, шу билан бирга шогирдларни синаб оладиган ижодкор. Операторликни ўрганаман деб келган шогирдларга съёмка майдончасидаги полни ювдириб, декорацияларни қурдириб ишнинг машаққатини тушунтирарди. Акам ҳамма синовлардан яхши ўтиб, у инсондан клипмейкерлик сир-асрорларини ўрганди.

    Акам хонанда Шоҳруҳхон билан институтда бирга ўқиган. Илк клипни ҳам унинг “Ҳай ёр-ёр” қўшиғига суратга олган. Мана шу клип икки инсоннинг ижодкорлар орасида танилишига, ўз мухлисини топишига сабабчи бўлган. 2001 йиллари компьютер графикалари у қадар ривожланмаган, бу соҳа мутахассислари ниҳоятда кам даврлар бўлган. Санъаткорлар илтимос қилиб, телевидения компьютерларида монтажларини қилдирарди. Уйимизда компьютер бўлгани учун Шоҳруҳхон клип битгунича уйимизга келиб, баъзан ётиб қолиб бўлса-да, акам билан тайёрлашган, — дейди Жавлон Шаметов.

    Клипмейкер Жасур Шаметов ўлимидан олдин руҳий тушкунликка тушгани ва хорижга кўчиб кетишни истагани ҳақидаги гап-сўзлар нечоғли асосли?

    Фото: “Дарё”

    — Акам раҳматлидаги ҳолатни руҳий эмас, профессионал тушкунлик деган бўлардим. Замон ўзгаргани сари талаблар ҳам ўзгарди, рақобат ҳам кучайди. Клипмейкерлик соҳасида сифатни сақлаб қолган ҳол-да, иқтисодиётни ҳам эсдан чиқармаслик қийин бўлиб қолди. Соҳага энди кириб келганлар арзон ва сифатсиз маҳсулот тайёрлайди. Профессионал ижодкорлар эса қимматга баҳоланадиган сифатли маҳсулот тайёрлайди. Мобилография соҳасининг кириб келиши профессионал операторлар фаолиятига ўз таъсирини ўтказди. Акам меҳнатига яраша ҳақ тўланмаётганидан бир оз ранжиган пайтлари ҳам бўлган.

    Акам “Оскар” мукофотини қўлга киритишни орзу қиларди. Инглиз тилини ўрганиб, бир марта собиқ актёр Фаррух Соипов билан Америкага бориб келганди. Виза олиб яқин кунларда АҚШга кетишни режалаштириб юрганди. Аллоҳнинг иродаси экан, бунга улгуролмади, — дейди Жавлон Шаметов.

    Ижтимоий тармоқларда машҳур клипмейкернинг ўлими билан боғлиқ турли миш-мишлар тарқалди. Улар орасида ҳатто Жасур Шаметов ўз жонига қасд қилгани билан боғлиқ хабарлар ҳам бор эди. Хўш, бу миш-мишларга укаси Жавлон Шаметов қандай муносабат билдиради.

    — Акамни ўлик ҳолда биринчи мен кўрдим. Жуда кўп гап-сўзлар тарқалди, менда ўлим ҳолати юзасидан экспертларнинг хулосаси ҳам бор. Аввало ҳаммаси Аллоҳнинг иродаси. Акам иккимизнинг уйимиз жуда яқин, бир ҳафта олдин онамнинг олдига келиб қон босими ошаётгани ҳақида айтиб қолди. Охирги икки кунда эса қаттиқ шамоллаганди. 9 февраль куни кечаси 20:30 да қўнғироқларга жавоб бермагач, деразадан ошиб уйга кирдим. Ўшанда акамни жонсиз ҳолатда кўриб, шокка тушдим. Экспертлар акамга пневмония ташхисини қўйди, — дейди Жавлон Шаметов.

    28.02.2024, 12:34   Изоҳ (0)   23290
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Икки ярим ойлик даволанишдан кейин уйга қайтиб, жони узилди». Муҳаббат Намозова турмуш ўртоғи Равшан Намозов ҳаётининг сўнгги кунлари ҳақида (видео)

    21.10.2022, 11:43

    Жасур Рафиқовсиз бир йил: Саводсиз шифокорлар сабаб аҳволи оғирлашган ва умри ибодатда якунланган хонандани хотирлаймиз 

    17.11.2023, 09:40

    “У ҳаётни яхши кўрарди, ўзбек санъати яна бир қобилиятли ижодкоридан айрилди” — ўзбекистонлик машҳурлар Жасур Шаметовни хотирламоқда (фото)

    10.02.2024, 17:12

    Instagram: операцияни бошдан кечирган Улуғбек Шодмонов, янги автомобилли бўлган Бобур Мансуров, алданишдан чарчаган Марьям Тиллаева

    27.02.2024, 10:01

    Ким Кардашьян Tesla компаниясига тегишли Cybertruck автомобилини харид қилди

    26.02.2024, 20:40

    Майкл Жексоннинг илк марта пластик жарроҳлик амалиётига мурожаат қилишига нима сабаб бўлган?

    26.02.2024, 13:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Систит — бу уят эмас!

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Яшил макон”га ажаратиладиган пуллар ҳар бир тийини сарфланишини кузатиш имкони яратилади

    Ўзбекистон | 3 июн, 13:45

    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта

    Реклама | 3 июн, 12:45

    Ламин Ямал “Реал”нинг янги футболчиси билан ҳазиллашди: “Бу менинг янги ўйинчоғим”

    Спорт | 3 июн, 13:44

    “Ота-оналик — болалигингда ёнингда кўришни истаган катта одам бўлиш имкониятидир”. Миллиардерлар фарзандларини қандай тарбийлайди?

    Лайфстайл | 3 июн, 13:28

    Танада туз миқдори ошиб кетганининг 5 та яширин белгиси

    Саломатлик | 3 июн, 13:20

    Умри аянчли якунланган машҳур фотографнинг Ўзбекистон ҳақидаги фотолари

    Ўзбекистон | 3 июн, 13:17

    iPhone нархи АҚШда ишлаб чиқарилса, 3500 долларга ошиши мумкин — CNN

    Дунё | 3 июн, 13:15

    Нигерияда ҳарбийлар хатоси сабаб 20 киши ҳалок бўлди 

    Дунё | 3 июн, 13:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.