Америкалик актёр, кинорежиссёр Жорж Клунининг Темза соҳилидаги уйи иккинчи бор сув тошқини остида қолди. Бу ҳақда Mirror нашри хабар бермоқда.
Етказилган молиявий зарар ҳақида маълумот берилмаган, аммо расмлардан кўриниб турибдики, уйнинг боғи ва атрофдаги майдон тўлиқ сув билан қопланган. Голливуд юлдузининг ушбу кўчмас мулки 18 миллион долларга баҳоланган.
Жорий йилнинг январь ойида ҳам худди шундай воқеа юз берган эди: “Ҳенк” бўрони сабабли Англия ва Уэлсда 10 мингдан ортиқ уй электр энергиясиз қолган эди.
Жорж Клунининг ушбу ҳашаматли уйи II тоифали меъморий ёдгорликлар тоифасига киритилган. Унда актёр рафиқаси Амаля ҳамда эгизак фарзандлари Элла ва Александр билан истиқомат қилади. Уй 2014 йилда сотиб олинган.
Сарой каби улкан хонадонда 9 та ётоқхона ва 4 гектар боғ бор.
Изоҳ (0)