Голливуд юлдузи Жорж Клуни қизиқарли лотни сотувга қўйди. Унинг янги эгаси ким бўлиши кўпчиликка қизиқ, деб ёзади People Talk.
Жорж Клуни Италиядаги 20 йилдан ортиқ яшаган вилласини сотишга қарор қилди. Ўтган йили ушбу уй 100 миллион долларга баҳоланган эди.
Актёрнинг ўзи ушбу уйни 2002 йилда ўн миллион долларга харид қилган эди. Кўчмас мулк агентлиги вакилининг сўзларига кўра, актёрнинг рафиқаси Амал вилла жойлашган ҳудудни ёқтирмайди, айнан шу уни сотишга сабаб бўлмоқда. Вилла тренажёр зали, театр, баскетбол майдончаси, ер майдони ва 25 та хонадан иборат.
Жорж ва Амал Клуни Венецияда ҳордиқ чиқаришни афзал кўради. Улар 2013 йилда актёрнинг Комо кўли бўйида жойлашган уйида танишган эди. Амал ўшанда Канн кинофестивалида бирга иштирок этаётган, уларнинг умумий дўсти ҳуқуқшуносни актёр уйига таклиф қилган эди.
Изоҳ (0)