2024 йилги MWC халқаро кўргазмасида Хитойнинг Lenovo бренди инновацион ThinkBook Тransparent Display Laptop Concept – максимал ёрқинлиги 1000 нит бўлган шаффоф МicrоLED экранли 17,3 дюймли ноутбукни намойиш этди. У 55 фоизгача шаффофликка эга. Бу ҳақда “Дарё.уз”нинг Европадаги мухбири хабар берди.
Клавиатура тачпад каби тўлиқ сенсорли. Стилус билан ишлаганда, ноутбук уни автоматик равишда аниқлайди ва бутун панелни ёзиш ёки чизиш учун катта тахта сифатида ишлатиш имконини беради.
У, шунингдек, ноутбукнинг асосида жойлашган ғайритабиий веб-камера билан жиҳозланган ва фойдаланувчига эмас, балки экранга қараб туради. Бу иловаларга экран орқасидаги объектларни кўриш ва улар билан ишлаш имкониятини беради.
Изоҳ (0)