Европа кенгашининг Ташқи алоқалар бўйича ҳарбий таҳлилчиси Густав Грессель Россия урушга 2027—2028 йилларгача бардош бера олишини айтди. Бу ҳақда Bild хабар берди.
“Бу вайронагарчилик уруши. Ҳеч бўлмаганда бир томон кучли мудофаа чизиқлари ва дронлар билан курашиш йўлини топмагунча. Россия тахминан 2027—2028 йилларгача бардош бера олади. Украина эса ўша вақтгача моддий йўқотишлари ва ўқ-дорилар захирасини тўлдира олсагина, тура олади”.
Украинанинг Германиядаги элчиси Алексей Макеев BILD нашрига шундай деди:
“Бизга учта нарса керак: кўпроқ ўқ-дорилар, кўпроқ замонавий қуроллар ва кўпроқ етакчилик! Замонавий немис қуроллари юқори самарадорликни исботлади ва Украина ҳарбий хизматчилари ҳамда тинч аҳолининг ҳаётини сақлаб қолишга ёрдам берди. Буларга зенит тизимлари, танклар ва узоқ масофали қуроллар киради. Бизга Германиянинг бошчилиги керак, токи европалик сиёсатчилар ва жамият зарур бўлган вақт ҳамда барча воситалар ёрдамида Украинага урушда ғалаба қозонишда ёрдам бериш ўз манфаатлари йўлида эканини тушунсин”, — деди у.
Изоҳ (0)