• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Буюк яшил девор: Хитой барпо этаётган улкан экологик мегалойиҳа

    Буюк Хитой девори ҳақида эшитган бўлсангиз керак. У қадимги Хитойда қурилган энг йирик меъморий ёдгорлик ҳисобланади. Девор милоддан аввалги 4–3-асрларда Шимолдаги хун қабилаларидан ҳимояланиш учун барпо этилган.

    Ўтган асрнинг 70 йилларидан бошлаб Хитой Шимолдаги энг йирик ўзига хос душманини енгиш учун кураш бошлади. Гап шундаки, Хитойнинг шимолида дунёда катталиги бўйича учинчи ўринда турувчи – Гоби саҳроси мавжуд бўлиб, у Хитой учун экологик жиҳатдан том маънода катта хавф ҳисобланади. Чунки вақт ўтиб борган сари қум саҳросининг ҳудуди кенгайиб, яйловли ерлар деградацияга учраб, чўлланиш даражаси кескин ошиб кетаётган эди.

    Ушбу офатга қарши курашиш учун 1970 йилда Хитой “Буюк яшил девор” лойиҳасини ишлаб чиқди. Хитой ҳукумати ўз олдига 2050 йилгача Германиянинг майдонига тенг бўлган, яъни 350 минг квадрат километрга яқин ҳудудни кўкаламзорлаштиришни мақсад қилиб қўйди.

    1979 йилда Хитойда 12 март миллий дарахт экиш куни деб эълон қилинди. Маълумотларга кўра, 1982 йилдан то 2021 йилгача Хитой фуқаролари ихтиёрий равишда бутун кенг мамлакат бўйлаб тахминан 78,1 миллиард туп дарахт экишган. 2021 йилда COVID-19 пандемияси бўлишига қарамай, “Буюк яшил девор” лойиҳада 550 миллиондан ортиқ киши иштирок этган ва 200 миллиондан ортиқ туп дарахт ўтказилган.

    Буюк яшил девор лойиҳаси
    Фото: dzen.ru

    Хитой ҳозирда ўрмон майдони ва ўрмон қопламининг ўсиши бўйича дунёда биринчи ўринда туради. Бу сўнгги ўн йил ичида дунёдаги янги ўрмонлар майдонининг чорак қисмини ташкил қилади.

    Хитойнинг миллий ўрмон хўжалиги ва яйловларни бошқариш маъмурияти маълумотларига кўра, охирги 10 йил ичида ўрмон экилган майдонларнинг умумий ҳажми 64 миллион гектарга етган бўлиб, шу вақт ичида 11 миллион гектар яйлов яхшиланган ҳамда 800 минг гектардан ортиқ сув-ботқоқликлар қўшилган ёки қайта тикланган.

    Сўнгги йилларда Хитой миллий боғлар негизида қўриқхона ҳудудлари тизимини яратди. Масалан, Хитойнинг шимолидаги Сайханба миллий боғини олайлик. У бир вақтлар императорлар ов қиладиган маскан бўлган. Бироқ ХХ аср ўрталарига келиб катта ўрмон тақир чўлга айланиб қолган.

    Уч авлоднинг изчил саъй-ҳаракатлари туфайли Сайханба 76 минг гектардан иборат бўлган ўрмон ва қўриқхонага айланди. Ҳозирда Сайханба ўрмон хўжалиги йиллар давомида туризм, дарахт экиш ва шамол энергияси ишлаб чиқаришга таяниб ўз иқтисодиётини ривожлантириб келади. Маълумотларга кўра, экологизация сектори йилига 600 миллион юан даромад келтиради. Бу тахминан 84,39 миллион АҚШ долларига тенг.

    Благодаря человеческой жизнедеятельности экология нашей планеты сильно ухудшается с каждым годом. Из-за глобального потепления площадь лесов и рек сокращается невиданными до сей поры темпами.-4

    Миллионлаб дарахт экиш ва уни яхши парвариш қилиш ҳисобига Хитойда ўрмон боғлари машҳур сайёҳлик масканларига айланди. Бугунги кунда Хитойда ўрмон боғлари саноатининг учинчи устуни ҳисобланади. 2016—2020 йиллар давомида Хитой ўрмонлари 7,5 миллиард сайёҳни ўзига жалб қилган.

    Ҳозирда Хитой 2035 йилга бориб ўзидаги ўрмон қопламини 26 фоизга етказиш ва 2050 йилга бориб ўрмон хўжалиги бўйича дунёда етакчи давлатга айланиш мақсадини кўзлаган ҳолда экологик сиёсатни олиб бормоқда.

    26.02.2024, 20:25   Изоҳ (0)   20261
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ягона вегетариан айиқ — пандалар қандай ҳаёт кечиради?

    16.02.2024, 11:25

    Хитой Транскаспий транспорт йўлаги учун нега Ўзбекистон ва Қирғизистонни танлаган? 

    16.02.2024, 15:26

    Хитой бола парвариши учун энг қиммат давлатлардан бирига айланди 

    22.02.2024, 16:10

    Фаластин ҳукуматидаги ўзгаришлар: янги ҳукумат қандай бўлади? Сиёсатшунос фикри

    26.02.2024, 19:12

    Австралия Навальний ҳибсга олинишига алоқадор колониянинг етти нафар ходимига қарши санкциялар жорий қилди  

    26.02.2024, 18:58

    Украинада АҚШнинг 12 та махфий базаси мавжуд — NYT 

    26.02.2024, 18:31
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.