• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Ягона вегетариан айиқ — пандалар қандай ҳаёт кечиради?

    Дунёнинг энг қадимий давлатларидан бири – бу Хитой. Чин мамлакати ўзининг такрорланмас табиати ва ҳайвонот дунёси билан бошқа минтақа мамлакатларидан кескин фарқ қилади. Африка саваннасининг қироли – шер бўлса, Хитой ўрмонларининг қироли – бу панда. Бироқ шердан фарқли ўлароқ панда, дунёдаги ягона вегетариан айиқ ҳисобланади. Пандалар ўзининг ташқи кўриниши, хотиржам табиати ва ажойиб қилиқлари билан бошқа турдаги айиқлардан ажралиб туради.

    ХХ асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб, пандалар Хитойнинг миллий рамзига айлантирилди. Боиси бу вақтга келиб пандаларнинг Хитойда қирилиб кетиш хавфи юзага келган. Пандалар марказий Хитойнинг тоғли ҳудудлари Сичуан, Гансу ва Шэньси провинцияларининг жанубида ҳаёт кечиради. “Дарё” журналисти Чэнду шаҳридаги пандалар боғидан ноёб ҳайвонлар ҳақида видеолавҳа тайёрлади.

    Чэнду шаҳридаги пандалар боғи

    Пандалар боғи кириш қисмидан мени ҳайратга сола бошлади. Тоғ этагида жойлашган боғ – бамбук дарахтлари билан қоплаган бўлиб, ҳақиқий ўрмон кўринишида эди. Ушбу панда боғи 1987 йилда ташкил этилган бўлиб, дастлаб унда ёввойи табиатдан қутқарилган 6 та улкан панда сақланган. Вақт ўтиши билан 2008 йилга келиб бу ердаги пандалар сони 124 тага етган. Бугунги кунда эса бу рақам 200 тани ташкил қилади.

    Чэнду шаҳридаги пандалар боғи
    Фото: “Дарё”

    Қадимги Хитой солномаларида пандалар ҳақида

    Қадимги Хитойда пандалар узоқ вақт давомида аждаҳо билан бирга ярим афсонавий ҳайвонга тенглаштирилган. Мисол учун, милоддан аввалги 206 –220 йилларда Хитойда ҳукмронлик қилган Хан сулоласининг вакиласи, қиролича Бо панда бош суяги билан бирга дафн этилгани тарихий ҳужжатларда қайд этилган. Энг қадимги Хитой энциклопедияси (милоддан аввалги III-ИИ асрлар)да панда терисининг шифобахш хусусиятлари ҳақида маълумотлар берилган.

    2007 йилда Хитой жанубидаги ғорларнинг бирида олимлар икки миллион йил олдин яшаган панда аждодининг скелетини топган. Пандаларнинг суяклари бошқа ҳеч бир жойда учрамайди. Яъни, бу ноёб ҳайвон фақат хитойлик ҳисобланади.

    Ягона вегетариан айиқ

    Пандалар йиртқич ҳайвон бўлишига қарамай, уларнинг деярли 99 фоизи фақат ва фақат бамбук дарахти билан озиқланади. Вояга етган панда кунига 30 килограммгача бамбук истеъмол қилиши мумкин. Пандалар бамбукдан бошқа озуқани хушламайди. Бамбук дарахти жуда пишиқ ва қаттиқ ҳисобланади. Бироқ пандаларнинг ошқозони қаттиқ бамбукка қарши эластик шиллиқ қават билан қопланган. Бундан ташқари, мустаҳкам жағ ва тишлар қаттиқ бамбук поясини майдалашга ёрдам беради.

    1975—1983 йилларда Хитойда бамбук дарахтлари гуллаб, қурий бошлайди, оқибатда эса бу ҳудудда истиқомат қилувчи юзлаб пандалар очликдан нобуд бўлади.

    “Панда дипломатияси”

    1950 йилдан то 1980 йилга қадар Хитой дипломатик мақсадларда ўзи дўст деб ҳисоблаган мамлакатларга пандаларни бир неча бор совға қилган. Хусусан, СССР, Буюк Британия, Германия, Испания, Шимолий Корея, Мексика, АҚШ, Франция ва Японияга 23 та айиқ совға сифатида тақдим этилган. Шундан сўнг сиёсат оламида “Панда дипломатияси” атамаси пайдо бўлди. Дўстона муносабатлар ўрнатиш учун ноёб ҳайвондан фойдаланиш — ажойиб ғоя.

    Германия канцлери Ангела Меркель ва Хитой раҳбари Си Цзиньпин 
    Фото: news.myseldon.com

    Вақт ўтиши билан Хитой ҳукумати пандалардан дипломатик восита сифатида фойдаланишни тўхтатди. Ҳозирги кунда пандаларни хориждаги ҳайвонот боғларига миллион доллар эвазига ижарага бериш йўлга қўйилган.

    Ёлғизликда ҳаёт кечирувчи панда

    Гигант пандалар 4 ёшдан 9 ёшгача жинсий етукликка эришади. Эркак панда март ойининг ўрталаридан майгача ўзига жуфт излайди. Пандалар қолган вақтда ёлғиз ҳаёт тарзини олиб боради. Пандаларнинг тутқунликда кўпайиши жуда кам учрайдиган ҳолатдир. Маълумотларга кўра, 2000 йилгача пандалар ҳайвонот боғларида кўпаймаган. Пандаларнинг ҳомиладорлик даври 95 кундан 160 кунгача давом этади. Она панда 1 ёки 2 та бола дунёга келтиради.

    Панда
    Фото: “Дарё”

    Пандалар бошқа айиқлардан фарқли ўлароқ, қишда уйқуга кетмайди. Улар ёлғиз ҳаёт кечиради ва ҳар куни тушгача овқатланиб, тушдан кейин ухлайди.

    Бугунги кунда Хитойда 67 та панда қўриқхонаси мавжуд бўлиб, пандани ўлдирган инсонга ўлим жазоси берилади. Маълумотларга кўра, бу қонун ҳозиргача ҳеч қачон қўлланилмаган.

    Сардор Али

    16.02.2024, 11:25   Изоҳ (0)   8167
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Панда дипломатияси тугайдими? АҚШ жониворларни Хитойга қайтариб бериши мумкин

    29.08.2023, 20:00

    Буюк Британия мамлакатдаги охирги пандаларни Хитойга қайтариб юборди

    02.12.2023, 20:20

    “Кунг Фу панда-4” мультфильмининг трейлери эълон қилинди (видео)

    14.12.2023, 18:59

    Матн асосида видео яратадиган Sora сунъий интеллекти ишлаб чиқилди (видео)

    16.02.2024, 10:35

    Швейцария Россияга қарши санкциялар бузилиши юзасидан тергов бошлади

    16.02.2024, 10:23

    Россия коинотда ядро қуроли жойлаштирмоқчи — ОАВ

    16.02.2024, 09:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.